Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Оёқ қийимлари
уфли, этик, шиппак, сандал каби оёқ кийимлари кўчада 
ва ҳовлида ҳар хил ерларни босиб юради. Уларга чанг
лой ёки нажосат илашиб қолиши мумкин. Одобли бола йўлда 
юрганда нопок ерларни босмайди. Мабодо оёғига бирор иф-
лос нарса тегиб кетса, дарров тозалайди. Кўчадан қайтганда 
уйга киришдан олдин оёқ кийимларига бир қараб олади. Агар 
ифлос нарса текканига кўзи тушса, оёғини ерга ишқалаб то-
залайди. Ёки бирор чўп билан нажосатни кетказади. Одобсиз 
бола лой, кир оёқ кийими билан уйига кириб кетаверади ва 
уйни ифлос қилиб қўяди.
Пайпоқ. Пайпоқ доимо пойабзал ичида ва ечиб қўйилганда 
гиламга ўхшаш нарсалар устида бўлади. Шунинг учун у тез 
кирланади. Бундан ташқари баъзан оёқ пайпоқ ичида терлай-
ди. Оёқдан чиққан тер ва ҳид пайпоққа ўтади ва кейин ундан 
атрофга бадбўй ҳид тарқала бошлайди. Шунинг учун оёқни 
ҳам, пайпоқни ҳам тез-тез ювиб туриш керак.
Дастрўмол
йдан ташқарида бўлганда баъзида қўлни ёки оғиз-
бурунни ювишга тўғри келиб қолади. Ўша пайтда 
ювилган аъзоларни артиш учун дастрўмол ёки бир марталик 
салфетка ишлатилади. Дастрўмол чўнтакда олиб юриладиган 
нарса. У ювилган ва тахланган ҳолатда бўлиши керак. Айтай-
лик, сиз автобусда кетаяпсиз, ёки кўпчилик билан гаплашиб 
ўтирибсиз. Кутилмаганда аксириб қолдингиз. Нима қиласиз?


– 55 –
– Бунақа пайтда бурунни дастрўмол ёки салфетка билан 
тўсилади, кейин унга артилади. Баъзи жойларда аксирганда 
ва йўталганда оғиз ва бурунни енг билан тўсиш одати бор. 
Баъзи болалар дастрўмол тутишни эсдан чиқариб қўйишган. 
Дастрўмолни кўрмаганларига анча бўлиб кетган. Бир марта-
лик қоғозни ҳам билишмайди. Бу яхши эмас. Одобли бола ҳар 
сафар кўчага чиқиб кетишдан аввал дастрўмолни бир текши-
ради. Ё бўлмаса чўнтагига бир марта ишлатиладиган салфет-
кадан бир неча дона солиб олади.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling