Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Нарсаларни тоза тутиш
Буюмлар тозалиги
олалар, ҳар бир инсон беш хил нарсани тоза тутиши 
шарт эканини биламиз. Шуларнинг учинчиси шахсий 
буюмлар эди. “Шахсий буюмлар” деганда уй ичидаги ҳамма 
нарса тушунилади. Уйдаги нарсалар ё сизники ё ота-онангиз-
ники ёки акангиз ё укангизники. Ўқувчининг шахсий буюмла-
рига қараб, унинг қандай бола эканини билиш мумкин. Агар 
унинг буюмлари озода бўлса, демак у ақлли ва тарбияли бола. 
Агар буюмлари кир-чир ва бетартиб бўлса, демак, у унча ҳам 
ақлли бола эмас.
Ҳар бир бола ўз буюми ва нарсаларини тоза тутиш учун 
зарур бўлган биринчи шарт –
 тартиб. Тартиб ҳар бир нарса-
ни жой-жойига қўйишдир. Нарсалар ҳар жойда сочилиб ёки 
қалашиб ётиши адабсизликни билдиради. Балки ҳар бир 
буюм ўзига муносиб жойда туриши лозим. Ҳар бир нарса 
ўзининг шериклари билан бирга қўйилиши керак.


– 57 –
Буюмларни ишлатилмаган тақдирда қаровсиз қолдирил-
майди, балки вақти-вақтида тозалаб турилади. Акс ҳолда 
уларни чанг ва кир қоплайди. Кир микробларни пайдо бўлади. 
Микроблардан касаллик келиб чиқади. Агар буюмлар тоза ту-
тилса, эгасига кўп хизмат қилади. Шу сабабли пул ҳам тежа-
лади. Демак, буюмларни тоза тутишда учта фойда бор экан: 
уйнинг тартибли бўлиши, касалликдан сақланиш ва пулнинг 
тежалиши.
Китоблар
итоб инсон учун улуғ неъматдир. Китоб туфайли биз 
билмаганимизни билиб оламиз ва тўғри йўлни ва 
одоб-ахлоқни ўрганамиз. Шунинг учун китобларни авайла-
шимиз ва тоза тутишимиз зарур. Китобдан фойдаланган бола 
шунчаки эрмак учун унга ёзиши, чизиши, унинг варақларини 
буклаши ёки йиртиши мумкин эмас. Ўқиган вақтда китоб 
титилиб-тўзиб кетиши ва кир қилиши ҳам ёмон иш. Китоблар 
уйда алоҳида токчада ёки шкафда туриши керак. Китобни 
ўқиб бўлгач, яна ўз жойига қўйиб қўйилади. Китобларни ва 
улар турадиган токчаларни тез-тез артиб, чангдан тозалаб ту-
рилади.
Ўқув қуроллари
1. Дафтарлар. Ақлли боланинг дафтарлари тоза бўлиши ке-
рак. Агар дафтарга сиёҳ билан хато ёзиб қўйса, нима қилиш 
керак? Унинг устидан бир чизиқ тортилади – бўлди. Ақли 
камроқ бола эса хатони тирноғи билан ўчиришга уринади. 
Бунақада дафтар хунук бўлиб кетади. Ёзиш учун чиқарилган 
дафтарга расм солинмайди. Расм дафтари алоҳида бўлади.
2. Қалам (ручка). Қаламни ўйнаш, синдириш ва оғизга со-
либ кир қилиш мумкин эмас. Айрим одобсиз болалар қаламни 
найза қилиб отади, тишлаб ғажийди. Натижада қалам яроқсиз 
ҳолга келади. Бу ота-онаси пешана тери билан топган неъмат-
ни исроф қилишдир. Исроф қилиш эса гуноҳ.


– 58 –
3. Сумка-портфеллар. Китоб ва дафтар солинадиган сум-
калар ҳам тоза бўлиши керак. Сумкага турли егулик, кийим-
бош ёки турли ўйинчоқлар ҳам солинмайди. Бу нарсаларнинг 
сумкаси алоҳида. Аммо мактабга кетаётганда сумкага қуруқ 
мева солиш мумкин. Мевани сумкага солишда аввал коғозга 
ўралади ёки махсус идишга солиниб, ундан кейин сумкага 
жойланади.
Сумкани чанг жойларга қўйилмайди. Баъзи болалар мак-
табдан қайтаётганда сумкасини ифлос жойга ташлаб, ўзлари 
ўйинга берилиб кетади. Ёки уйининг олдига келганда сумкани 
ичкарига олиб кирмасдан кўча эшик ёнида қолдиради. Ўйинга 
овуниб, сумкасига ифлос бўлиш-бўлмаслигига аҳамият бер-
майди. Бу ёмон одат.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling