Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Ётоқхона ва дарсхона
та-оналар мактабда ўқийдиган болаларига уйда алоҳида 
хона ажратиб, керакли шарт-шароитни яратиб беради-
лар. Бундай алоҳида хонани ётоқхона ва дарсхона, деб айтила-
ди. Ёки болалар хонаси, деб аталиши ҳам мумкин. Бу хона бир 
ёки бир неча бола учун ажратилади. Бундай хонада бола дарс 
қилади, ўйинчоқ ўйнайди, ухлаб дам олади. Шундай хонаси 
бор болалар ўз хоналарини доимо озода ва саришта тутиш-
лари керак. Олдин айтганимиздек, хона озода ва тоза бўлиши 
учун бир шартни бажариш зарур. Бу шарт тартибдир. Тартиб 
ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйишдир. Болаларга ажратилган 
бундай хонада фақат болаларга тегишли нарсалар туриши 
керак. Болалар ишлатмайдиган нарсаларни бу хонадан олиб 
чиқиш лозим.


– 62 –
Болалар хонасида нималар бўлиши керак? Бу хонада кара-
вот, кийим шкафи, стол-стул ва китоб жавони бўлади. Ҳозирги 
вақтда яна ўйинчоқлар қутиси ёки компютер туриши мум-
кин. Деворга илинадиган нарсалар – дарс жадвали, календар, 
соат, доска, харита ва жонсиз нарсаларнинг сурати бўлиши 
ҳам жоиздир. Жавонда турадиган китоблар, мактаб дарс-
ликлари, дафтарлар, кундалик дафтар, ручкалар, қаламлар, 
қоғозлар ҳаммаси тартибли равишда тахлаб қўйилади. Улар-
ни тез-тез текшириб, артиб туриш керак. Стол устида ком-
пютер, стол лампаси, дераза токчасида анвойи гуллар туради. 
Китоб-дафтар турадиган жавон алоҳида, ўйинчоқлар туради-
ган шкаф ёки қути алоҳида бўлиши керак. Хонага қўйилган 
нарсалар, расмлар, ўйинчоқлар боланинг ёши ва дарсларига 
мос бўлиши керак.
Бола ётадиган ўриндаги чойшаб ва кўрпа-ёстиқлар тозали-
гига эътибор бериш керак. Каравот ва стол-стулларни тез-тез 
артиб туриш керак. Хонани ҳар куни йиғиштириш ва албатта 
шамоллатиш лозим. Бу ишларни ўзи қила олмаса, унга ота-она-
си ёки опа-акалари ёрдам беради. Агар хонани ва ундаги нарса-
ларни тозалаб турилмаса ёки хонада кераксиз нарсалар сочилиб 
ётаверса, нима бўлади? Бундай уйда яшайдиган бола дарслари-
ни яхши тайёрлай олмай қолади. Кечаси ухлаганда тушига ҳар 
хил нарсалар кириб чиқади. Чунки шайтон ва жинлар кир-чир 
ва тартибсиз жойларга келади. У тозаликка риоя қилмайдиган 
хонадонга осонгина кириб олади ва унда яшайдиганларни вас-
васа қилади.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling