Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
Аҳмаднинг яхши иши
(Ибратли ҳикоя) овуқ қиш куни. Мактабга кетаётган Аҳмад йўлда бир камбағал болани учратиб қолди. Бу ночор боланинг устида пальтоси йўқ эди. Йиртиқ этигидан сув ўтиб кетгани ҳам кундай равшан бўлиб кўриниб турганди. Аҳмад унинг аҳволи яхши эмаслигини сезиб, ўзида унга нис- батан ачиниш ва ғам ҳис қилди. Оиласининг аҳволи яхши бўл- маса-да, Аҳмад мухтожларга ёрдам беришни кечиктирмасди. Аҳмад бу ночор камбағал боланинг ортидан кета бошлади. Боланинг ўзи ўқийдиган мактабга кириб кетганини кўрганида ажабланди. Олдин мактабда бу болани кўрганини эслай олма- ди. Унга қандай ёрдам бериш ҳақида ўйлай бошлади, аммо бир тайинли фикр келмади. Агар унга ўзининг икки йилдан бери кийиб юрган пойафзалини берса, ўрнига ўзи нима кийишини билмасди. Танаффус пайтида бу ночор бола билан учрашиб унга деди: “Мен сен билан дўстлашмоқчиман”. Бир пасда унга ўрганиб қолди. Бечора боланинг отаси бир неча йил аввал вафот қилиб, у онаси ва икки укаси билан яшар экан. Бу туманга яқинда кўчиб келишган экан. Аҳмад ёнидан бир-иккита сомса чиқариб уни бола билан бўлишиб еди. Кечқурун отасига деди: “Ўқитувчимиз бизга уй вазифаси бериб, камбағал кишиларга ёрдам бериш йўлини излаб – 56 – топишимизни буюрдилар. Шунда отаси унга камбағалларга ёрдам бериш йўллари ҳақида тушунтириб берди. Келгуси куни мактабга чиққанида тўппа-тўғри муҳтож- ларга ёрдам берадиган ташкилот томон кетди. У ерда бир истараси иссиқ инсонга ўзининг камбағал ва мухтож дўсти ҳақида гапириб берди ва унга ёрдам бериш ниятида эканли- гини айтди. Тоза қалбли бу инсон Аҳмаднинг ишидан жуда хурсанд бўлди. Уни мақтади. Ўртоғининг турар жойини билиб беришини сўради. Шундай қилиб, Аҳмад бир ночор болага ёрдам беришлари- га сабабчи бўлди. Зеро, савобли ишга йўлловчи уни қилувчи каби савобга эга бўлади. Демак, азиз болалар, биз яхши ишларни қилишга шоши- лишимиз, агар бу эзгу ишлар қўлимиздан келмаса, уни амалга ошира оладиган кишиларга айтиб, яхшилик қилинишига са- бабчи бўлишимиз керак. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling