Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
УЙ ВА ХОНАЛАРНИ ОЗОДА САҚЛАШ
Роҳат ва тарбия маскани олалар ҳар куни мактабга боришса, катталар ишга йўл олишади. Мактаб ва ишдан бўшагандан кейин ҳамма уйга қайтиб келади. Ҳамма ўз уйини жуда яхши кўради. Чунки катта одам ҳам, кичкина бола ҳам бошқа ердан кўра ўз уйида ўзини эркинроқ ҳис этади. Уй роҳат маскани. Одам ўз уйида бўлганда бемалол дам олади, ухлаб, хордиқ чиқаради. Эртанги кун учун куч-қувват тўплайди. Инсон ўз уйида ҳордиқ чиқариб, чарчоғини унутади. Яна айтиш мумкинки, уй ўзига хос тарбия маскани. Ота-оналар уйда болаларига чиройли тарбия бериб, уларга одоб-ахлоқни ўргатадилар. Болалар ҳам уйда ўзларини эркин ҳис этиб, дарс қилади, китоб ўқийди, баъзи ҳолларда уй ишларида кат- таларга қарашади. Шундай қилиб, ҳар бир инсон умрининг кўп қисми уйда ўтади. Уй осойишталиги бебаҳо неъмат. Бун- дай неъмат қадрига етиб, уни асраб-авайлаш керак. Ақлли ва иймонли кишилар уйи ва хоналарини тоза тутиб, унга кир- чирни яқинлаштирмайди. Чунки озода ва сариштали ҳовли- жойда барака ва роҳат бўлади. Меҳмонхона збек хонадонларида энг яхши хоналардан бирини таш- риф буюрадиган меҳмон учун алоҳида жиҳозлаб, бе- заб қўйилади. Меҳмонхона чиройли ва озода бўлиши лозим. Нима учун? Бунинг иккита сабаби бор. Бирор меҳмон келиб қолса, унинг олдида хижолат бўлмайсиз. Қолаверса, саранжом-сариштали ва поки- – 61 – за уй меҳмон кўнглини кўтаради ва бемалол дам олади. Меҳмонхонанинг бу тариқа покиза ва чиройли бўлиши меҳмон ҳурмати учун қилинади. Меҳмонхонага чиройли ги- лам ва палос солинади. Замонавий меҳмонхоналарда диван- кресло ва стол-стуллар қўйиш одат тусини олган. Ёки юмшоқ кўрпачалар тўшаб қўйилади. Айрим меҳмонхоналарда китоб жавонига турли китоблар териб қўйилганини кўрамиз. Баъ- зи ҳолларда деворга дарахтлар ва гуллар, тоғлар ва дарёлар каби чиройли тасвирлар билан безатилади. Аммо уйга жонли ҳайвон ёки жонзотлар суратини осиш ёки рассомга чиздириш асло жоиз эмас. Иймон-эътиқодли кишилар ўз меҳмонхонаси деворига кўзмунчоқ, исириқ ва тумор каби бачкана нарсалар- ни илиб қўймайди. Меҳмонхонада ўйинчоқлар ва кийимлар ҳам турмайди. Одатда уйни саришта тутиш ва жиҳозлашга аёллар ва қизлар кўпроқ эътибор берадилар. Улар деразаларга қандай парда осишдан тортиб, тувакларда қайси гулларни ўстириш лозимлигини яхши биладилар. Аммо ўғил болалар ҳамма ишни оналари ва сингилларига ташлаб қўйиб, бир чеккада қараб турмайдилар. Улар ҳам уй ишларига қарашиб юборишлари керак. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling