Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ота-она ўрнини ҳеч ким босолмайди
- Фарзанд ота-онадан доим қарздор
Фойдали насиҳатлар
1. Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангникидир. 2. “Ота-онасини ҳурмат қилган кишининг умри узун бўлади”. 3. “Ҳақиқий фарзанд ҳар бир соҳада ўз ота- сининг ҳукмига бўйсунади”. 4. Ўғил доно бўлса, ота роҳат топибди. 5. Отанинг хатоси учун танбеҳ берувчи бўлма. Ота-она ўрнини ҳеч ким босолмайди та-она учун фарзандининг чиройли хулқи ва одо- би муҳимдир. Одобли боланинг ота-онаси камбағал бўлса ҳам ҳеч айб эмас. Чунки ҳар бир нарса Яратганнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ. Ота-онасининг фақирлигини айб санаш, буни ўзларига айтиб, тақдиридан нолиш жуда катта хатодир. Эй фарзанд, сенинг ота-онанг ҳаёт экан, соғ-саломат экан, уларнинг қадрига ет, яшаб турганини ғанимат бил. Шуни унутмаки, ота-онанинг камбағаллиги айб эмас. Аслида фар- занднинг одобсизлиги ниҳоятда катта айбдир. Одобсиз бо- ланинг ота-онаси бой, мартабали ёки олим бўлса ҳам одам- лар эътиборида бўлмайди. Ундай бола ота-она шаънига ис- нод келтиради. Фарзанди туфайли обрўъ-эътибордан қолган ота-она касалликка чалинади, вақтидан эрта қарийди, умри қисқаради. Одобли боланинг ота-онаси фақир ва камбағал бўлса ҳам боласи туфайли қадрли ва ҳурматли бўлади. Эл-юрт орасида ҳурматда, иззатда бўлган ота-онанинг соғлиғи яхши, руҳи те- тик бўлади. Тенгдошларига нисбатан ёш кўринади, умри узая- ди. Шунинг учун сен одобли ва яхши бола бўлишинг керак. Шунда ота-онангни ҳурмат этиб, уларни хурсанд қилган ва қадрларига етган бўласан. Зеро, ота-онанг ўрнини ҳеч ким бо- солмайди. – 75 – Фарзанд ота-онадан доим қарздор зиз болажонлар, шуни билингларки, атрофингиздаги болалар, ўрта ва катта ёшдаги кишилар марҳаматли ва шафқатли бўлишлари мумкин. Аммо ҳеч бир киши сиз- ларга ота-онангиздек садоқатли бўлолмайди, ҳеч ким ота- онангиздек хизмат йўлида машаққат чекмаган. Ота-онан- гиз ҳамиша сизларнинг баркамол ва солиҳ бўлишингизни хоҳлайдилар. Ота-онангиз сизларни парвариш қилишда иссиқ-совуққа чалинтирмай, соғ-саломат, одобли ва илмли бўлишингизда чеккан машаққатларини, тортган кулфатларини, ўзи емаса ҳам сизларга едириб-ичирганини унутманг. Ҳамиша уларнинг ро- зилиги йўлида хизмат ва ҳурматларини жойига қўйинг. Шуни унутмангки, ота-онангизнинг сизлардан умиди катта. Улар сизларни қадрли ва ҳурматли, улуғ кишилар бўлишингизни ҳамиша умид билан кутиб турадилар. Шундай экан, фурсат- ни қўлдан бой берманг. Ҳар соат ва кунни ғанимат билиб, ота-онангиз кўнглини кўтариш, хурсанд қилиш ҳаракатида бўлинг. Заиф ва нимжон вақтингизда ота-онангиз тарбиялари туфайли сизлар одамга айландингиз ва ўсиб вояга етдингиз. Шундай экан, ота-онага бунинг эвазига доим яхшилик қилиб, уларнинг дуоларини олиш керак. Азиз болалар, ота-она дийдорини ғанимат билинг. Бугун ота-онамиз олдимизда, белимизга қувват, ғам ва хурсандчи- лигимизга шерик бўлиб туришибди. Шундай экан, уларни қадрига етиш керак Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling