Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Ота-онага қандай муносабатда
бўлиш керак?
арзандлар ота-онага итоат этиб, ҳар бир фурсатни 
розиликларини олиш учун ғанимат билмоғи керак. 
Боланинг бахт-саодатга эришиши, ютуқ ва муваффақият 
қозониши ота-онанинг хурсандчилиги ва розили туфай-
ли ҳосил бўлади. Болалар ота-онасини ҳурмат қилиш 
қаторида уларни шарманда қилмасликлари ва номларини 
булғамасликлари керак. Ота-онанинг сўзларига ишонма-
ган, улардан ўзини ақлли ва ишбилармон ҳисоблаган бола-
лар ҳаётда қийналиб қолади ва кўп қийинчиликларга дучор 
бўлади. Чунки ишончсизлик одамда алдов ва ёлғончиликни 
пайдо қилади. Ёлғончилик ва иккиюзламачилик эса барча 
ёмон ишларга сабаб бўлади.
Аслида ҳар қандай одамга ёлғон гапириш катта жиноят, 
оғир гуноҳдир. Аммо ота-онани алдаш жуда катта гуноҳ са-
налади. Ота-онасига билдирмай бирон ёмон ишни қилиш 
ота-онага нисбатан ҳурматсизлик, уларни ҳақоратлаш билан 
тенгдир. Аслида болалар қийин ҳолатга тушганларида рости-
ни айтиб, ота-оналарини бундан хабардор қилсалар, ота-
она ўзларининг ақли ва тажрибаси билан бу қийин ҳолатдан 
чиқиш йўлларини кўрсатиб берадилар. Демак, ҳар бир бола 
ўз ота-онасини қилаётган иши ва ҳолатидан хабардор қилиши 
баробарида унинг насиҳати ва маслаҳатларига қулоқ тутиши 
ва амал қилиши керак.
Ака-ука ва опа-сингилларимиз
олдидаги вазифаларимиз
зиз болалар, сиз ака-ука ва опа-сингилларингиз-
ни ҳаммадан кўра кўпроқ яхши кўриб, эҳтиром 
қилишингиз керак. Зеро, сизлар бир ота-онадан туғилгансиз 
ва энг яқин қариндош ҳисобланасиз. Ўзаро муносабат ма-
саласида сизларнинг орангиздан қил ҳам ўта олмаслиги ке-
рак. Кўчадаги дўстлар бир куни келиб сизни ташлаб кетиши 


– 78 –
эҳтимоли бор. Аммо ўз жигарингиз яхши кунда ҳам, ёмон 
кунда ҳам асло сизни ташлаб кетмайди. Чунки сизларни ота-
она боғлаб туради, сизлар ўзаро ака-ука ва опа-сингилсизлар. 
Сизларнинг алоқа ва муносабатингиз узилмас ришта би-
лан боғланган, бирон манфаат устида қурилмаган. Шундай 
экан, азиз фарзандлар, бир-бирингизга меҳрибон бўлинглар, 
ҳурмат билан муомала қилинглар. Буни кўрган ота-онан-
гиз ҳам хурсанд бўлади. Ака-ука ва опа-сингилларига ҳурмат 
кўрсатадиган болани бошқа одамлар ҳам яхши кўради.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling