– 71 –
енгган паҳлавон эмас, балки ғазаб келганида ўзини босиб тура
олган ҳақиқий паҳлавондир”, дейилган.
Фарзанд ота-онаси учун нима қилиши керак?
й азиз фарзанд, ота-онанг сенга энг яқин, сени энг
кўп яхши кўрадиган ва сенга жуда меҳрибон
инсон-
лардир. Улар сенинг ҳаётга келишинг сабабчиларидир. Сен-
га ғамхўрлик қилиш, тарбиялаш ва сени барча озорлардан
сақлашда уларнинг жуда ҳам катта хизматлари бор. Шун-
дай экан, уларнинг фазилатларини билиб олиб, ота-онангни
ҳурмат қилишинг керак.
Она фазилати
1. Онанг сени тўққиз ой қорнида кўтариб, шу вақт орасида
кўп оғриқ ва қийинчиликларни бошидан ўтказган.
2. У сенинг жисминг ва кийимларингнинг тозалигига эъти-
бор берар эди. Сени эмизганда тепангда узун тунларни бедор
ўтказар эди.
3. У сенга қандай ейиш, ичиш, юриш ва ўйнашни ўргатган, сен
ўшанда буларнинг биронтасига кучи
етмайдиган бир ожиз бола
эдинг. Сенга оғриқ берган нарса уни оғритар эди, сени хурсанд
қилган нарса уни хурсанд қилар эди. Демак, сен онанг билан бир
бутун танасан.
Ота фазилати
1. Отанг ҳар куни кўчага чиқиб, қийналиб меҳнат қилиб,
сенга
керакли таом, кийим, ўйинчоқ ва бошқа нарсаларни со-
тиб олиб келар эди.
2. Сен улғайгач, у сени мактабга юборди. Таълим олишинг
учун пул топиб, сарфлади, сени одам бўлсин, катта бўлганида
қийналмасин, деб изтироб чекди.
3. Агар касал бўлсанг, сени даволаш
учун докторга олиб бо-
риб, соғайишинг учун дори-дармон олиб келар эди. Демак,
отанг сен учун таянчдир.