Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Фарзанд онанинг бир бўлагидир!
наларимиз бизларни вояга етказиш учун меҳру му-
рувватларини аямаган, оромидан кечиб, кечалари ух-
ламай тарбиямиз билан машғул бўлдилар. Хафа бўлсак ёки 
кўнглимиз бир нарсадан ранжиб қолса, атрофимизда парво-
на бўлган, тобимиз қочиб қолса, ҳузур-ҳаловатини йўқотган 
ҳам онадир.


– 76 –
Она биз учун боғбондир. У доим бизни парвариш қилиш 
пайида бўлади. Буни тушунган ҳар қандай бола ўз онаси 
ҳурматини барча нарсадан устун қўяди. Ақлли фарзанд бир 
дақиқа бўлса ҳам она меҳрини эсдан чиқармайди, кичикроқ 
бўлса ҳам ишга қўл урганида онани бундан хабардор қилиб, 
унинг розилигини олади. Айтган сўзларига қулоқ солиб, 
маслаҳатларига амал қилади, ҳар вақт онани миннатдор 
қилишга интилади. Биз онамизнинг бир бўлагимиз, агар бирон 
аъзомиз оғриса, онамизнинг тани оғрийди, агар биз хурсанд 
бўлсак, онамиз ҳам хурсанд бўлади. Шундай экан, доим она-
мизга эътиборли бўлайлик, уларни қаровсиз қолдирмайлик, 
ҳамиша ҳолидан хабар олиб турайлик.
Бойиш “йўли”ни топган бола
(Ибратли ҳикоя)
ир бола отасидан бир нарсага пул олиб, вақтидан ол-
дин ишлатиб қўйди. Яқинда таътил бошланади. Маза 
қилолмайди. Йўлини топиш керак. Қўлига тушган журналда 
ҳар бир хизмат учун ҳақ тўланиши лозимлигини ўқиб, кўзлари 
чарақлаб кетди. Бу мантиққа кўра, оиласи учун қилган ишлари-
нинг ҳар бирига ҳақ олиши керак! Дўкондан нон олиб келишни 
1000 сўмга, онаси билан бозорга бориб келишни 2000 сўмга 
баҳоласа, қимматга тушмайдигандек эди. Худди шундай қилди. 
Бир вараққа ой давомида бажарган ишларини ёзиб нарх қўйди. 
Умумий сумма 250.000 сўмни ташкил қилди. Хатни секинги-
на онасининг ёнига солиб қўйди. Бойиш йўлини топганидан 
боши осмонда эди унинг!
Эрталаб дарс столи устидан 250.000 сўм пул ва бир хат 
топди: “Ўлим билан олишиб сени дунёга келтирганим, йил-
лар бўйи устингни тоза тутганим, минг бир азоб билан 
ўстираётганимнинг ҳаққи – фақат севгинг ва ёноғингдан олга-
ним биргина ўпичдир! Ишлаб топган пулингни ўйнаб-кулиб 
ишлат, болажоним!..”


– 77 –

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling