Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Кичикнинг ўзидан каттани ҳурмат қилиши


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Кичикнинг ўзидан каттани ҳурмат қилиши
ва каттанинг ўзидан кичикка меҳрибонлиги
й фарзанд, ўзингдан ёши катта кишиларни ҳурмат қил 
ва ўзингдан кичикларга меҳрибон бўл. Шундай қилсанг, 
қариганингда сенга меҳрибонлик қиладиган ва ожиз бўлиб 
қолганингда сенга раҳм қиладиган кишиларни учратасан. Ки-
чикнинг ўзидан каттани ҳурмат қилиши ва каттанинг ўзидан 
кичикка меҳрибонлик қилиши гўзал ахлоқлардан биридир.
Кичикнинг ўзидан каттага ҳурмати қуйидаги насиҳатларга 
амал қилиш орқали бўлади:
1. Автобус, троллейбус ёки трамвайда тик туришга ожиз 
кишини кўрсанг, сендан даражаси паст бўлса ҳам ўрнингдан 
туриб унга жой бер.
2. Сен танийдиган ёши улуғ кишиларни учратиб қолсанг, 
биринчи бўлиб салом бер.
3. Акаларингни ва сендан катта биродарларингни ҳурмат 
қил. Шунда улар сенга меҳрибон бўлишади ва сени яхши 
кўрадилар. Агар сенга яхшилик қилсалар, уларга раҳмат ай-
тишни унутма.
4. Агар уйда хизматкорлар бўлса, уларга юмшоқ гапир, 
қўполлик қилма. Ота-оналарини ҳақорат қилма ва уларни 
урма. Чунки улар ҳам сенга ўхшаган одам.
5. Жамоат жойларига киришда ёки чиқишда чиройли дид-
ли ва одобли бўлишга ҳаракат қил. Кексалар ва аёллар билан 
тиқилишма, йўл бўшагунча бироз кутиб тур.


– 79 –
Каттанинг ўзидан кичикка меҳрибонлиги
1. Ўзингдан кичик укаларинг ва сингилларингга меҳрибон 
бўл. Ҳолва ёки ўйинчоқларни улар билан баҳам кўр, қизғаниб 
ўзингники қилиб олма. Уларнинг жаҳлини чиқарма, улар би-
лан жанжаллашма.
2. Кичкина укаларингни қўрқинчли ва бўлмағур ҳикоялар 
билан қўрқитма.
3. Агар кичик укаларингнинг дарсларига ёрдам беришга 
кучинг етса, ёрдам бер.
Ҳикоя
смоил одобли ўқувчи. У ўзидан кичик укалари ва син-
гилларини яхши кўради. Ҳар доим бирга ўйнайди, 
бирон нарсасини қизғанмайди, меҳрибонлик қилиб, улар-
ни хурсанд қилади. Ёши катта бўлишига қарамасдан, уларни 
ўзига яқин тутади ва худди тенгқуридек муомала қилади. Кун-
ларнинг бирида синглиси қўғирчоғи билан кичкина аравага 
ўтириб, ундан боғда сайр қилдиришни сўради. У рози бўлиб 
аравани торта бошлади. Бундан синглиси жуда ҳурсанд бўлди, 
ўзи ҳам хурсанд бўлди. Онаси бу ҳолни кўриб унга:
– Эй Исмоил, синглинг хурсанд бўладиган ишни қилишинг 
жуда яхши. Бу аканинг вазифасидир, – деди.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling