Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Болалар луғати Ҳурмат
- Заифа
Одамларни ҳурмат қилиш
уйидаги одобларга риоя қилиш одамларни ҳурмат қилиш жумласидандир: 1. Саломни ошкора бер, кўришганда табассум қилиб, очиқ чеҳрали бўл. Чунки юзни буриштириш ва кибр одамларда сен- га нисбатан нафратни пайдо қилади. 2. Ўзингга яхши кўрган нарсани одамларга ҳам яхши кўр ва ўзингга раво кўрмаган нарсани одамларга ҳам раво кўрма. Ўзига ёққан нарсани ўзгалардан қизғаниш ва ёқтирмаган нар- сани бировларга бериш одобли болалар иши эмас. Агар автобус ёки трамвайда ўтирган бўлсанг, ўзингга етар- ли жойдан ошиғини банд қилма. Чунки бошқа одамнинг ўтиришига халақит берасан. Унутма, жамоат транспорти ёлғиз сеники эмас, унда бошқа одамларнинг ҳам ҳақи бор. 3. Сенга гапираётган одамга овозингни баланд кўтарма. Агар улар ота-онанг, ўқитувчинг каби сендан ёши улуғ ва мар- табали киши бўлса, сенга гапираётган пайтда унинг сўзини бўлма. 4. Ўзинг ёки машинанг овози ёки уни тез ҳайдаш билан одамларни безовта қилма. Чунки йўлда ёш болалар, заифа аёл- лар ва қариялар бор. Сенинг бу қилиғинг уларга озор беради. – 83 – 5. Камбағални камбағаллиги учун таҳқирлама, бечораҳол, ногирон ёки баданида бирон айби бор кишиларни масхара қилма. Балки ўша одам учраган касалликдан сени саломат қилгани учун Аллоҳга шукр қил. 6. Бирон кишини у ёмон кўрадиган лақаб билан чақирма. Дўстларинг ва тенгдошларингга лақаблар тўқима. Чунки бу уларнинг дилига озор етказади. Болалар луғати Ҳурмат – иззат, эҳтиром, сийлаш, қадрлаш; обрў-эътибор. Таҳқирлаш – нафратланиш, жинканиш, менси- маслик, ҳақорат, камситиш, хўрлаш. Заифа – 1. Кучсиз, ожиза аёл. 2. Хотин, рафиқа, аёл. Нақадар ёмон иш (Ибратли ҳикоя) булҳасан ривоят қилади: “Биз Набий алайҳис салом ҳузурларида ўтирган эдик. Даврадан кимдир туриб кетди, бироқ оёқ кийимини унутиб қолдирди. Даврадагилар- дан бири унинг оёқ кийими устига ўтириб олди. Ҳалиги киши бир оздан кейин қайтиб келиб, оёқ кийимини сўради: – Биз кўрмадик, – дейишди. Пойафзал эгаси безовталаниб қолди. Сўнг унинг оёқ кийими устига ўтирган киши: – Мана оёқ кийиминг, – деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: – Мусулмон кишини безовта қилиш нақадар ёмон иш! – де- дилар. – Мен ҳазиллашдим, – деди у киши. Расули Акрам яна ўша гапларини такрорладилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling