Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Одамларнинг ҳурмати нима билан ўлчанади?


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Одамларнинг ҳурмати нима билан ўлчанади?
унёдаги барча одамлар ирқи, ранги, кўриниши ва 
кийимидан қатъи назар тенг ҳуқуқлидир. Бири 
бошқасидан асло устун эмас. Аммо улар ичида эътиқоди куч-
ли, илмли, одоб-ахлоқлилари ҳурматга сазовордирлар.
Инсон қадр-қиймати ҳеч қачон мол-дунё билангина 
ўлчанмаслиги керак. Чунки бойлик доимий эмас, киши ўзи 
хоҳламаган тарзда мол-мулкидан айрилиб қолиши мумкин. 
Яна бойлик ёмон ва ёвуз одамларга ҳам берилиши мумкин. 
Шунинг учун фақат бойлигини эътиборда тутиб, бирон ин-
сонни яхши деб айта олмаймиз. Аммо ўзи одобли, диёнатли 
бўла туриб, бой ва сахий бўлса, бу жуда яхши.
Инсон қадри яна ташқи кўриниш, чиройга қараб белги-
ланмайди. Биламизки, ташқи кўриниш ёш ўтган сари ўзгариб 
боради. Ёшлигида чиройли бўлган одам қариганида қадри ту-
шиб қолиши керакми? Йўқ, ким ёшлигида ҳам, қариганида ҳам 
одоб-ахлоқли бўлса, эътиқодини мустаҳкам сақласа, ўша киши 
энг ҳурматли одамдир. Агар унинг бойлиги ва чиройи бўлмаса 
ҳам. Бироқ кимнинг бойлиги, чиройи, ҳашаматли уйлари ва 
фарзандлари бўлсаю, ўзи ёмон, қўпол муомалали ва пасткаш 
бўлса, ҳеч қачон уни яхши инсон дея олмаймиз. Бундай одам-
ларга бойлиги ва чиройини деб яхши муомалада бўлинади, 
агар ўша нарсалар ундан кетса, у ҳурматини ҳам йўқотади.
Хулоса шуки, азиз болажонлар, инсон қадри бойлик, чирой 
ва насл-насаб билан белгиланади, дейдиганлар қаттиқ адашади 
ва у фикри бузуқ одам. Балки ким эътиқодли, одоб-ахлоқли ва 
илмли бўлса, инсонлардан яхшилигини аямаса, ўша энг яхши 
ва энг ҳурматлидир.
Чиройли муомала - бола зийнати
зиз болажонлар, чиройли муомала нималигини би-
ласизларми? Чиройли муомала сабр-тоқат, одоб ва 
юмшоқлик билан муомала қилиш, биров ёмонлик қилса, кечи-
риб, яхшилик қилса, унга раҳмат айтиш ва уларга ёрдам бериб, 


– 85 –
зарарни кетказишга ҳаракат қилишдир. Чиройли муомала ҳам 
сўз, ҳам амал билан бўлади.
Қуйидагилар гўзал муомала жумласидандир:
1. Тижоратчилар билан муомала қилганда омонатли бўлиш. 
Яъни, ёлғон гапирмаслик, хиёнат қилмаслик ва уларга очиқ 
чеҳра билан муомала қилишдир.
2. Ҳунарманд одамлар олган буюртмаларни пухта қилиши 
ва ваъда қилинган вақтга риоя этиши керак.
3. Табиб касалларга мулойим муомалада бўлиб, уларга 
ғамхўрлик қилсин.
4. Бажариш вақти етганда ҳар ким ўз зиммасидаги бурчни 
кечиктирмасдан бажарсин, чунки бу нарса одамлар кўз олди-
да унинг қадрини кўтаради.
5. Ўқувчи мактабда ўртоқларига нисбатан одобли бўлиши, 
ўзини катта тутмаслиги ва биронтасига озор етказмаслиги 
керак.
6. Ҳар бир инсон қўшнисига нисбатан одобли бўлиши, 
уни ҳурмат қилиши, касал бўлса, уни бориб кўриши, агар 
кўринмай қолса, ҳолидан хабар олиши, ундан бирон нарсани 
қарз олган бўлса, уни ўз вақтида қайтариб бериб, бу яхшилиги 
эвазига унга раҳмат айтиши керак.
7. Фикрига қарши чиққан одам билан юмшоқлик ва 
мулойимлик ила мунозара қилсин. Чунки бу нарса унинг 
қалбини юмшатади.
8. Сен ёмонликни яхшилик билан даф қил. Чунки бу нарса 
душманингни дўстга айлантиради.
Ҳадиси шарифларнинг бирида: “Сизларнинг менга энг 
суюклироғингиз энг ахлоқи гўзалроғингиздир”, - дейилган.
Насиҳатлар
1. Қўлингдан яхшилик келмаса, ёмонлик қилиш дан ҳам 
тийил.
2. Агар яхши гапинг бўлмаса, тилингни бўҳтон ва ғийбат 
билан булғама.
3. Яхшилик йўлида чекилган меҳнат ерда қол майди.


– 86 –
4. Бирор кимсага катта яхшилик қилган бўлсанг ҳам, уни 
кичик деб бил, биров сенга яхшилик қилган бўлса, уни катта 
деб бил.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling