– 79 –
Каттанинг ўзидан кичикка меҳрибонлиги
1. Ўзингдан кичик укаларинг ва сингилларингга меҳрибон
бўл. Ҳолва ёки ўйинчоқларни улар билан баҳам кўр, қизғаниб
ўзингники қилиб олма. Уларнинг жаҳлини чиқарма,
улар би-
лан жанжаллашма.
2. Кичкина укаларингни қўрқинчли ва бўлмағур ҳикоялар
билан қўрқитма.
3. Агар кичик укаларингнинг дарсларига ёрдам беришга
кучинг етса, ёрдам бер.
Ҳикоя
смоил одобли ўқувчи. У ўзидан
кичик укалари ва син-
гилларини яхши кўради. Ҳар доим бирга ўйнайди,
бирон нарсасини қизғанмайди, меҳрибонлик қилиб, улар-
ни хурсанд қилади. Ёши катта бўлишига қарамасдан, уларни
ўзига яқин тутади ва худди тенгқуридек муомала қилади. Кун-
ларнинг бирида синглиси қўғирчоғи
билан кичкина аравага
ўтириб, ундан боғда сайр қилдиришни сўради. У рози бўлиб
аравани торта бошлади. Бундан синглиси жуда ҳурсанд бўлди,
ўзи ҳам хурсанд бўлди. Онаси бу ҳолни кўриб унга:
– Эй Исмоил, синглинг хурсанд бўладиган ишни қилишинг
жуда яхши. Бу
аканинг вазифасидир, – деди.
Do'stlaringiz bilan baham: