Бола қачон «оёқ чиқаради» Bola qachon “oyoq chiqaradi”
Download 16.08 Kb.
|
xabar 1. salomatlik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қачондан хавотирланишга асос бор
Бола қачон «оёқ чиқаради» Bola qachon “oyoq chiqaradi” Статистикага кўра одатда болалар илк қадамини 12 ойлигида қўяди. Бу ерда аҳамият қаратиш керак бўлган сўз — статистикада. Сизнинг фарзандингиз эса бошқа даврда юриш ҳуқуқига (педиатр ва физиологлар томонидан тасдиқланган) тўлиқ эгадир. Бу ҳолатда меъёр чегараси бир мунча кенг шаклланган — 8 ойдан бошлаб 1 ярим йилгача. Кўплаб ота-оналар фарзандлари бошқаларга нисбатан эрта қадам ташлаганидан фахрланишади. Буни худди болаларининг ўсишидан далолат беряпти деб ўйлашади. Аммо бу шунчаки ота-оналар иззатталаблигини овунтириш учун ўйлаб топилган важ холос.Боланинг илк қадамлари ва унинг ўсиши, жисмоний ёки ақлий имкониятлари билан боғлиқлигини худди унинг бурни шакли ёки соч ранги билан алоқа каби изоҳлаш мумкин. Яъни бундай боғлиқлик йўқ. Кимдир малла, кимнингдир кўзлари яшил, кимдир эса 8 ойда мустақил юриб кетади.Бироқ биринчи қадамлар кечикканда огоҳ бўлиш кераклигига оид аниқ вазиятлар ҳам mavjud. Қачондан хавотирланишга асос бор? Биринчидан, соғлом бола нима бўлганда ҳам 20 ойликкача илк мустақил қадамни қўйиши керак. Бу давргача болалар етарлича кучга тўлишади ва қадам ташлаш уларда алоҳида қийинчиликлар туғдирмайди. Агар бола юришни рад этаётган ёки буни фақат бошқаларнинг ёрдами билан бажараётган бўлса, уни педиатр кўригига олиб бориш шарт. Бошқа тор йўналишдаги мутахассисларнинг қўшимча назоратидан ўтиш эҳтимоли ҳам бўлиши мумкин, масалан, ортопед ёки невропатолог. Иккинчидан, умумий ҳолат аҳамиятли. Гап шундаки, агар бола юрмаса, аммо унинг таянч-ҳаракат функциялари аниқ ривожланаётган бўлса: бемалол ағдарилади, ўтиради, ўйинчоқларга таяна олади, эмаклайди, ётоқ деворига туришга ёки диванга чиқишга ҳаракат қилади, қўлидан ушлаб турилган ҳолатда ғайрат билан сакрайди — бу бир масала. Унинг ҳаракат фаоллиги сизга юқоридаги каби етарли даражада кўринмаса, бошқа масала. Бу ҳам шифокор билан қўшимча маслаҳатлашиб олиш учун жиддий сабабдир.Агар ушбу ҳолатлардан ҳеч бири сизга ва сизнинг болангизга алоқадор бўлмаса, бироз тинчланинг. Бола албатта бунга тайёр бўлганини сезиши биланоқ юриб кетади. Download 16.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling