Bolalar adabiyoti fanidan savollar Adabiyot (bolalar adabiyoti) fanining maqsad va vazifalari


Muhammad Alining hayoti va ijodiy faoliyati


Download 197.01 Kb.
bet42/66
Sana09.06.2023
Hajmi197.01 Kb.
#1475929
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66
Bog'liq
Bolalar adabiyoti fanidan savollar

Muhammad Alining hayoti va ijodiy faoliyati

Муҳаммад Али (исломни қабул қилгунгача исми шарифи Кассиус Клей бўлган) (17.01.1942-3.06.2016) — америкалик боксчи. Ярим оғир вазнда Олимпия ўйинлари чемпиони (1960). Профессионал боксчилар ўртасида оғир вазнда бир неча бор жаҳон чемпиони (1964—74).
У ҳамон дунёдаги энг таниқли инсонлардандир. 1960 йили Рим Олимпиадасида олтин медални қўлга киритиб, спорт саҳнасига кириб келган боксчи Муҳаммад Али, бутун дунё таниган ва ёқтирган афсонавий шахс бўлиб қолмоқда. Унинг боксчи сифатидаги мувоффақияти кенг омма томонидан эътироф этилган, аммо Алининг энг буюк зафари чемпион, етакчи, саховатпеша ва санъатпарвар инсон сифатидаги меросида ўз аксини топган.
Унинг ҳам ринг ичида, ҳам ринг ташқарисида қилган ҳаракати Муҳаммад Алини дарҳақиқат “Энг Буюк Спортчи” деган ном қозонишига сабаб бўлган. Муҳаммад Алининг ҳаёти ва спортдаги ютуқлари матбуотда жуда кенг ёритилган. Унинг “Қора танли мусулмонлар” сафига кириши, ўз исмини “қулдорлар исми” Кассиус Клейдан Муҳаммад Алига ўзгартириши, унинг қора танли сифатидаги ғурурининг янги давридан нишона эди. Промотерлар томонидан жар солиб эълон қилинган ва довруғи кетган бокс жангларини, дунёнинг олис бурчаклари бўлмиш Киншаса, Манила ёки Куала Лумпурда ўтказишни истаган Муҳаммад Али, дунё ҳамжамияти эътиборини ривожланаётган мамлакатларга қаратишга интилган. Унинг Вьетнам урушида қатнашмаслик учун Америка армияси сафига киришдан бош тортиши, олтмишинчи йиллардаги аксил уруш ҳаракатлари билан ҳамоҳанг эди.
Вьетнам урушига қарши чиққан чемпион Муҳаммад Алини 1978 йили Совет иттифоқи таклиф қилганда, у ташриф доирасида Ўзбекистонга ҳам келган. Тошкентда Муҳаммад Али Хастимом масжидини зиёрат қилади ва рафиқаси Вероника билан Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечиради, жумладан, улар пойтахтдаги ўша пайтларда донғи кетган чинни заводини бориб кўришади. Аммо 1979 йили Совет қўшинлари Афғонистонга бостириб кирганда, Муҳаммад Али Совет иттифоқи тажовузини иккиланмай қоралаб чиққан эди. Ҳали қирқ ёшга тўлмаган пайтида Муҳаммад Али Паркинсон касаллигига дуч келади. Бу Али учун қийин дамлар эди. Унинг учта турмушидан саккиз нафар фарзанд дунёга келган. Муҳаммад Алининг Лонни исмли вафоли рафиқаси ҳамон унинг ёнида ва улар Мичиган штатида, катта ранчода умргузаронлик қилишмоқда.
Муҳаммад Али ўз эътиқодига қаттиқ риоя қилади. У беш вақт намозни канда қилмайди, Пайғамбар (сав) суннатларига эргашади, ва ҳайрия ишларида иштирок этади. Бир неча йил илгари, унинг «Шифо топиш: Бағрикенглик ва Англашувлик ҳақида хотиранома» номли китоби нашрдан чиққан. Унда Муҳаммад Али нафрат ҳиссини қоралайди. «Ҳа, мен нафақат рингдаги рақибларимга, балки кўплаб бошқа инсонларга ҳам нафрат билан қарадим. Ушбу ҳис шу қадар кучли эдики, баъзан иштаҳамни бўғиб қўярди, ёки ҳаёлимга бошқа нарса келмасди. Бироқ энди эса, бу номақбул ҳиссиёт эканлигини биламан», деб ёзади у.


  1. Download 197.01 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling