Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар)


Download 174.61 Kb.
bet5/14
Sana09.02.2023
Hajmi174.61 Kb.
#1179198
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
4. 05-03 – Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар).

Кузатишни ўтказишдан мақсадлар


Ҳар боланинг қизиқишлари, эҳтиёжлари ва кўникмаларини аниқлаш учун. Кузатиш болаларни шахс сифатида билишни, уларда интилувчанлик рағбатлантириш ва билим олишга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга ёрдам беради.
Вақт ўтиши ва таълим натижаларига кўра боладаги ўзгариш ва ривожланиш динамикасини тушуниш учун. Кузатиш болаларнинг жисмоний, ижтимоий ва ҳиссий, нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари, билиш, ижодий жиҳатдан йил давомида ривожланишини кўриш имкониятини яратади.
Таълим-тарбиявий жараёнга ўзгаришлари киритиш учун. Педагоглар болалар учун тайёрланган жой ва материаллардан улар қандай фойдаланаётганини кузатиб, мавжуд материаллар болаларнинг эҳтиёжига жавоб бериш-бермаслиги, қўшимча материалларга зарурат бор-йўқлиги масаласига жавоб топиши мумкин.
Эътибор талаб қиладиган ҳолатларни аниқлаш учун. Кузатиш катталарга болаларда қондирилиши зарур бўлган алоҳида эҳтиёжлар бор ёки йўқлигини кўриш имкониятини беради. Бу эшитиш, таянч-ҳаракат аппарати ва бола ривожланишидаги бошқа жисмоний ва руҳий муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу каби муаммолар аниқланиши билан ўз вақтида тегишли мутахассисларга мурожаат этиш зарур.
Муаммовий вазиятларни мукаммал тарзда ҳал этиш усулларини аниқлаш учун. Кузатиш педагогга муайян вазиятда боладан қандай хатти-ҳаракат кутиш мумкинлигини аниқлаш ва шу орқали болалага ўз хатти-ҳаракатини бошқаришни ўрганишга ёрдам беради.
Режалаштиришга ўзгаришлар киритиш учун. Педагог кузатиш натижаларидан фойдаланиб, у ёки бу нарсани ўзгартиришга эҳтиёжни, болаларнинг эҳтиёжларига мос равишда режага қандай ўзгартиришлар киритиш лозимлигини аниқлайди.
Ота-оналар ва МТТ мутахассислари фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларни олиш учун. Кузатиш болаларни, уларнинг қизиқишлари, ютуқлари, мулоқот ва ўзаро алоқа кўникмаларини, муаммоларини, алоҳида эҳтиёжларини тушунишни ҳамда хулосаларнинг асослилигини таъминлашга ёрдам беради.
Боланинг ривожланишида ва унинг дастурни ўзлаштиришдаги қийинчиликларни бартараф этишда якка ишлаш ва тарбиячининг мутахассис педагоглар билан ҳамкорлик ишларини ташкил этиш.
Мактабгача ёшдаги боланинг таълим-тарбия жараёнидаги ютуқлари, у ёки бу соҳадаги мавзуларни ўзлаштиришидаги сусткашлик ёки қийинчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирларни белгилаб бориш вазифаси мактабгача таълим ташкилоти педагоглари олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади. Ушбу вазифани бажаришда “Боланинг ривожланиш харитаси”, педагогнинг иш журналидаги “Тарбияланувчилар билан якка ишлаш” бўлими (ёки мутахассисларнинг “Болалар билан якка тартибда ишлаш режаси” дафтари), “Педагоглар билан ўзаро ҳамкорлик иш режаси” ва йиллик иш режасига асосан 4-сонли педагогик кенгашига тарбиячи томонидан тақдим этиладиган “Болалар томонидан ўқув дастурни ўзлаштирилишининг сифат даражаси тўғрисида ҳисобот”и мутаносиб равишда юритилиши лозим бўлади. Мунтаззам ва тўлақонли олиб борилган ишлар “Боланинг ривожланиш харитаси”нинг ҳар бир бўлимида боланинг ривожланиш босқичларида кузатув натижаларини қайд этиш, боланинг ривожланишидаги ютуқлар ва юқоридаги ҳужжатларда камчиликларни бартараф этишдаги қўшимча олиб борилган таълим ишларининг натижавийлигини кўриш мумкин бўлади.


Download 174.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling