Тарбиячининг сентябрь ойида ўтказиладиган бирламчи кузатуви
Бирламчи кузатув даврида гуруҳдаги барча болалар кузатилади ва ҳар бир боланинг бошланғич имкониятлари аниқланади. Болани ривожланиш харитасида бола томондан эришилган ютуқлар белгиланган ёшга тўлган вақтда тегишли белги (✔) билан белгиланади.
Кузатув ривожланишнинг барча соҳалари бўйича олиб борилади. Болаларни таълим-тарбия жараёнида кузатиш, уларнинг турли фаолият давомидаги дастур асосида билимларни эгаллаши, эришаётган ютуқлари, ижодий ишлари, жамоада ва якка тартибдаги ишлари таҳлил этиб бориш орқали хулосаларга таянган ҳолда хариталар болалар ёшига мос равишда тегишли кутилаётган натижалар тўлдирилади. Агар у ёки бу билим олиш соҳасида кутилаётган натижалар “ишламаса”, тарбиячи дафтар ҳошияларига тегишли белгилар қўйиши ёки изоҳ бериши лозим. Бу бола ривожланишини кузатиш кундалигини юритишда ёрдам беради. Ушбу белги ёки изоҳ асосида тарбиячи психолог, дефектолог, жисмоний тарбия бўйича йўриқчи ва бошқа педагоглар билан ҳамкорликда боланинг ютуқларини, шунингдек, таълим соҳаларини ўзлаштиришнинг салбий томонларини аниқлайди. Олинган натижаларга мос равишда таълим жараёнига тузатишлар киритилади, шунингдек, индивидуал иш режалаштирилади ва уни амалга ошириш борасидаги вазифалар
Тарбиячи таълим соҳаларини ўзлаштириш бўйича мавжуд бўлган муаммоларга (ўзлаштиришида бўшлиқлар бор болаларни мутахассислар ҳамкорлик режасига киритиш) эътибор қаратади, боланинг қандай сифатлари қўллаб-қувватлашни талаб этишини, ҳар бир бола учун қандай вазифалар долзарблиги ҳақида маълумот тайёрлайди. Маълумот тарбиячининг ўзи учун зарур. Сентябрь ойида гуруҳ тарбияланувчиларини кузатганда қайси тарбияланувчилар билан якка ишлаши, ўзлаштирмаган болалар билан кимлар ҳамкорлигида иш олиб бориши ҳақида қисқа жадвал тарзида маълумот тайёрлаши мумкин.
Мисол:
Боланинг кузатув натижаларини қайд этиш кундалиги
Гуруҳ: катта гуруҳ
1-кузатув ўтказилган ой: сентябрь 2019 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |