Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар)


Download 174.61 Kb.
bet4/14
Sana09.02.2023
Hajmi174.61 Kb.
#1179198
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
4. 05-03 – Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар).

Тарбиячи учун эслатма: кузатиш қандай жараён, кузатув маълум тамойилларга таянган ҳолда олиб борилиши лозимлиги, кузатиш ўтказишдан мақсадни яхши билиб олинг.
Боланинг ривожланишида ва унинг дастурни ўзлаштиришдаги қийинчиликларни бартараф этишда якка ишлаш ва тарбиячининг мутахассис педагоглар билан ҳамкорлик ишларини ташкил этиш ишлари муҳумлигини ёдда тутинг.

Кузатиш жараёнига қисқача тушунча:



  • Кузатиш – болалар ривожланишидаги ижобий ўзгаришларни уларни табиий шароитда (уйда, гуруҳда, очиқ майдончада), кун давомида турли вақтда, бутун йил давомида ҳамда тўпланган маълумотларни ҳужжатлаштириб борган ҳолда баҳолашнинг энг ишончли усули ҳисобланади. Педагогнинг иши айнан педагогик кузатувдан бошланиши зарур, чунки у болани тушунишга, болани тушунишдан эса – у ва оила аъзолари билан ўзаро алоқаларнинг энг мақбул стратегиясини танлаб олиш имкониятини яратади.

  • Кузатиш – бу боланинг ишлаётган ёки ўйнаётган пайтида, унинг фаолиятига аралашмаган ҳолда уни кузатиш жараёнидир. Педагог болани кузатиш орқали хатти-ҳаракатининг тури, билим олиш бўйича қизиқишлари, кўникмалар даражаси ва ривожланишидаги ижобий ўзгаришларни аниқлайди.




  • Кузатув ривожланишнинг барча соҳалари бўйича олиб борилади. Болаларни таълим-тарбия жараёнида кузатиш, уларнинг турли фаолият давомидаги дастур асосида билимларни эгаллаши, эришаётган ютуқлари, ижодий ишлари, жамоада ва якка тартибдаги ишлари таҳлил этиб бориш орқали хулосаларга таянган ҳолда хариталар болалар ёшига мос равишда тегишли кутилаётган натижалар тўлдирилади. Агар у ёки бу билим олиш соҳасида кутилаётган натижалар “ишламаса”, тарбиячи дафтар ҳошияларига тегишли белгилар қўйиши ёки изоҳ бериши лозим. Бу бола ривожланишини кузатиш кундалигини юритишда ёрдам беради. Ушбу белги ёки изоҳ асосида тарбиячи психолог, дефектолог, жисмоний тарбия бўйича йўриқчи ва бошқа педагоглар билан ҳамкорликда боланинг ютуқларини, шунингдек, таълим соҳаларини ўзлаштиришнинг салбий томонларини аниқлайди. Олинган натижаларга мос равишда таълим жараёнига тузатишлар киритилади, шунингдек, индивидуал иш режалаштирилади ва уни амалга ошириш борасидаги вазифалар белгиланади.

  • Тарбиячи бола ютуқлари харитасини йилига 4 марта тўлдиради ва эришилган натижани тегишли белги билан белгилайди. Агар у ёки бу билим олиш соҳасида қийинчиликлар дуч келинганда, тарбиячи дафтар ҳошияларига тегишли белгилар қўйиши ёки изоҳ бериши лозим. Бу бола ривожланишини кузатиш кундалигини юритишда ёрдам беради. Ушбу белги ёки изоҳ асосида тарбиячи психолог, дефектолог, жисмоний тарбия бўйича йўриқчи ва бошқа педагоглар билан ҳамкорликда боланинг ютуқларини, шунингдек, таълим соҳаларини ўзлаштиришнинг бўшлиқ томонларини аниқлайди. Олинган натижаларга мос равишда таълим жараёнига тузатишлар киритилади, шунингдек, индивидуал иш режалаштирилади ва уни амалга ошириш борасидаги вазифалар белгиланади.

  • Боланинг ривожланиш хариталарини юритиш масъуллиги гуруҳ тарбиячиларига юклатилсада, уни тўлдиришда барча мутахассис-педагоглар маълум кутилаётган натижаларни бола томонидан эгалланишини белгилашда иштирок этиши ва педагогларнинг ҳамкорлиги тўлақонли олиб борилиши ҳамда хаританинг тўғри ва аниқ юритилишини МТТ методисти томонидан назоратга олиниши муҳим ҳисобланади.

Кузатув маълум тамойилларга таянган ҳолда олиб борилиши лозим. Булар:



  • Боланинг кузатилаётган ҳаракатини пишиқ-пухта ҳужжатлаштириш;

  • Субъектив талқин (педагогнинг шахсий фикри, ҳис-туйғулари) йўл қўймаслик;

  • Бола томонидан шахсан бажарилган ишни ёки айтилган гапнигина холисона кузатиш;

  • Имкон борича кўпроқ маълумот тўплаш, улар имкон даражасида содда ва тушунарли бўлиши керак

  • Бола ривожи борасида янада холис тасаввур ҳосил қилиш учун кузатув камида икки ҳафта (ёки ой) мобайнида олиб борилади;

  • Тарбиячи бола тўғрисидаги маълумотларни ота-оналар ёки Ташкилотнинг бошқа ходимлари билан суҳбатлар жараёнида олиши мумкин;

  • Тарбиячи боланинг мойилликлари, қизиқишларига, унинг мулоқот қилиш ва билим олиш хусусиятларига эътибор қаратиши лозим.

Download 174.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling