Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet83/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Анал тешиги ёриғи
Орқа чиқарув тешиги шиллиқ пардасининг ёрилиши кўпинча анал каналида учрайди. Ёш болаларга нисбатан мактаб ёшигача бўлган болаларда кўпрок кузатилади.
Этиология ва патогенези. Шиллиқ пардани ёрилиши сабаблари олиб келувчи ва мойиллик қилувчи турларга бўлинади. Мойиллик қилувчи сабабларга шиллиқ парда шиши билан келувчи ич кетишларга ва проктитлар киради. Бунда шишган шиллиқ парда осон жароҳатланувчи бўлади. Анал каналини шиллиқ пардасининг ёрилишини бевосита сабаби қаттиқ жинсли (концестенцияли) ахлат массаларининг шиллиқ пардаларга жароҳатлантирувчи таъсиридан иборат бўлади. Бундан ташқари гижжа касалликларида (острица) орқа чиқарув тешиги соҳаси қичиши ва инструментал текширишлар пайтида қўпол ҳаракатлар (ятроген) ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Дастлаб шиллиқ парда ёрилиши юзаки ва аҳамиятсиз бўлиб, узунлиги бир неча миллиметргача бўлади, кейинчалик айниқса ич қотишига мойил болаларда ёриқ ҳажми катталашиб, 1-1,5 см гача чуқурлиқда бўлиб боради. Ёрилиш катталашиб бориши билан орқа чиқарув тешиги соҳасида оғриқ кучаяди ва сфинктернинг рефлектор торойишига олиб келади, натижада бу оғриқни кучайтириб ярани битишини қийинлаштиради. Дастлаб ёриқлар қирралари юмшоқ туби қизил радиал жойлашган ва узунчоқ шаклда бўлади. Ёриқ тубини орқа чиқарув тешиги мушаклари ташкил қилади. Агар беморлар рационал даволанмаса яралар овалсимон шаклга айланади, туби ва қирралари фибриноз гранулация билан қопланади. Ўткир ёриқ сурункали турга ўтади ва жараён нейродистрафик характерда бўлади.
Клиникаси. Ёриқлар кўп ҳолларда соат стрелкаси бўйича 6 да кўпроқ учрайди. Касаллик бирдан ўткир бошланади, баъзи ҳолларда бошланган пайтини билмаслик ҳам мумкин. Асосий белги орқа чиқарув йўлида оғриқ, оғриқ асосан дефекация актининг давом этишига боғлиқ. Беморларда оғриқ дефекация пайти бошланиб бирдан ўтиб кетади, баъзи ҳолларда эса дефекация пайти кучли оғриқ бошланиб, бир неча соатлаб давом этиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам бола келгуси дефекацияга нисбатан қўрқув пайдо бўлади. Ич қотиш ахлатнинг катталашувига олиб келади, бу ўз навбатида жароҳатни катталаштиради ва оғриқни кучайтиради. Касалликда бир-бирига боғланган айлана ҳосил бўлади. Бемор бола тинчини йўқотиб, инжиқлашади ва ёмон ухлайди.
Диагностикаси. Бу касалликни ташхис қўйиш анамнез маълумотларига, анал соҳа кўриги ва бармоқ билан тўғри ичакни текширишга асосланган. Шуни унутмаслик керакки, агар тўғри ичак шиллиқ пардаси ёриқлигига шуҳба бўлса, инструментал текшириш албатта яхши оғриқсизлантирилгандан кейин олиб борилади, холбуки бемор безовталаниб жарроҳни аниқ ташхис қўйишига ҳалақит беради. Кўрик орқа чиқарув тешиги ҳолатини кўришдан бошланади, бунинг учун думбалар қарама-қарши томонларга силжитилади, ёриқ кўринмаса ректоскоп ёрдамида қаралади.
Давоси. Орқа чиқарув тешиги шиллиқ пардаси ёриғи консерватив йўл билан даволанади. Даволашни асосий йўналиши сфинктер спазмани ва оғриқни йўқотиш, кейинчалик ахлат қилишни нормаллаштиришга қаратилган. Ич қотишига мойил бўлган беморларда қотган ахлат дефекация пайти ёриқни тирнаб ўтади ва ярани битишини қийинлаштиради. Шунинг учун бундай ҳолларда бемор ичини бўшаштирадиган озиқ-овқатлар берилади. Беморлар 7-10 кун мобайнида илиқ сув билан тозаловчи ҳўқна қилиниб, калий перманганатли эритмада 3-4 маротоба таҳорат қилинади.
Агар белгиланган схема бўйича қилинган даво кўнгилдагидек фойда бермаса, ёриқ тагига спирт-новакаинли, гилрокортизон эритмасини новакаин билан бевосита инъекция қилишга ўтилади. (Аменов А.М. 1965).
Техникаси: вақтли умумий оғриқсизлантириш остида сфинктер бармоқлар билан кенгайтирилади, кейин ёриқнинг ташқи қирраси ёнидан 1-3 мл 0,25 % ли новакаин ингичка игна орқали юборилади. Бироз вақтдан кейин шу игна орқали ёриқ тубига 1-1,5 мл 70 % ли спирт сепилади. 3-4 кундан кейин муолажа қайтарилади. Бир босқич 2-3 муолажадан иборат. Худди шундай тарзда ёриқ ичига гидрокортизон 15-20 мг, 2,5-3 мл 0,25 % ли новакаин билан бирга юборилади.
Максади. Оғриқни қолдириш химик-невротомия, реператив жараёнлар қон айланишни яхшилаш.
Муолажалар билан бирга маҳаллий даволашлар ҳам олиб борилади. Эпитезацияни кучайтирувчи препарат облепиха ёғи суртма ҳолда қўлланилади.



Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling