Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Рентгенорадиологик текширув усуллари


Download 1.23 Mb.
bet2/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Рентгенорадиологик текширув усуллари. Кўпгина жаррохлик касалликларида рентгенодиагностика қорин бушлиги ва қорин орти бушлиги контрастсиз усуллар билан текширилади. Бу усуллар махсус тайёргарликни талаб этмайди.
Обзор ренгенография ва ренгеноскопия. Қорин бушлигида суюқлик ёки хаво тупланишини билиш мақсадида касални вертикал холатида текширилади. Асосий патологик симптомларга мансуб: қорин бушлигида эркин газнинг битилиши. Хаво одатда жигар ва диафрагма оралиғида йиғилади. Кенгайган ичаклар қовузлоғида горизонтал суюқлик сатхининг аниқланиши, уларда газнинг булмаслиги ёки биртекис тарқалмаслиги ошқозонда газнинг булмаслиги, унда меъёридан кўп булиши.
Томография. Маълум бир қаватнинг рентгенологик кесими компьютер томографик усулида нафақат нозик топик ёки структура диагностикаси, балки у денситометрик ва морфометрик маълум бир булак қисмларига бахо бериш имкониятига эга.
Рентгеноконтраст усул. Янги туғилган чақалоқларни текшириш мақсадида йодолипол ва сульфат барий ёрдамида ошқозон тракти текширилади. Уларни кўкрак сутига, киселларга, мева шарбатига ёки гулюкоза эритмасига аралаштириб бериш мумкин. Ёши катта болаларда сульфат барий ишлатилади. Ошқозон ва ингичка ичакни текшириш мақсадида қуйидаги касалликлар шубха қилинганда (гиршпрўнг касалллигида, мегадолихосигма ва б.) полипозлар, инвагинациялар, чандиқли торайишлар ва бошқалар. Барий сульфат билан иригография қилишдан олдин яхшилаб тайёргарлик курилади. Бир фоизли натрий хлор эритмаси ёрдамида тўлиқ сифонли клизма ёрдамида ичакларни тозалаш керак. Ўт пуфаги, ўт ва ошқозон ости бези йўллари текшириш панкреатитлар системани нуқсонли касалликларида ўтказилади. Ўт чиқарув йўлларини текширув мақсадида контраст моддани орал, вена орқали ёки бевосита ут йўлларига юборилади.
Ангиография. Қорин бушлигида ҳажмли хосилаларга (усма, киста) шубха булганда, портал қон оқимида узгаришлар топик идинтификация қилиш ошқозон траммаларидан қон кетишларини. Алохида органларни қон билан таъминлашдаги узгаришларни (қон томирларни трамматик урилишида, тромбозлар, стенозлар, нуқсонли ривожланишлар). Портал қон оқимини ангиографиясини ўтказиш учун, талоқ ёрдамида тери орқали спиллинопортография, талоқ булмаганда ёки талоқ венасининг тромбозида трансмезентриал ёки трансумбликал портография қилиш керак.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling