Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet8/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Перитонит патогенези. Микроб ва микроб токсинлари ва уларнинг парчаланиш махсулотлари кон ва лимфага сурилади. Бу моддалар протеолитик хусусиятларга эга булиб, оксилни парчалаб, гистамин ва гистаминсимон моддалар ажралиш микдорини оширади. Бу моддалар томирни кенгайтирувчи хусусиятга эга булиб, томир утказувчанлигини оширади ва сув ва оксиллар томирлардан чика бошлайди. Корин бушлигига сув ва оксиллар эксудатцияси кучаяди.протеолитик ферментлар таъсирида ичак харакати тормозланади.
Сув йукотилиши суюк ахлат, кайд оркали, терлаш, хансираш туфайли келиб чикади. Ичак парези туфайли унинг ичида куплаб суюклик тупланиб колади. Кон окимида сув йуколиши туфайли ОЦК камаяди, гиповолемия натижасида тукималарда кислород етишмаслиги келиб чикади. Бунга жавобан периферик томирлар ва буйрак томирлари спазми ривожланади, яъни «кон айланиши марказлашуви» юрак ва мияга кон купрок келиши кузатилади.
Буйракда кон окими пасайиши натижасида буйрак коптокчаларида сийдик фильтрацияси камаяди ва буйрак ишемияси келиб чикади. Буйрак функцияси бузилиши гидроион ва метаболик узгаришларга олиб келади. Тери томирлари спазми туфайли иссиклик ажралиши бузилиши натижасида гипертермия ривожланади. Иссиклик регуляцияси ва алмашинуви уртасида мувозанат бузилади.
Метаболизм бузилиши. Организмдаги энг асосий энергетик манба – углеводлардир. Перитонитда организм узидаги углеводларни жигар гликоген хисобига олади. Бундан кейин оксил ва ёглар парчаланади, тукима гипоксияси туфайли оксидланмаган махсулотлар купаяди. Жигар дезинтаксикацион хусусияти пасаяди, оксил алмашинуви бузилади ва диспротенемия келиб чикади. Метаболик ацидоз ривожланади, электролит алмашинуви бузилади.
Қайд ва суюқ ахлат туфайли Na, cl, K электролитлари ва суюклик йукотилади, КОС бузилади, хужайра ичи ацидози ва хужайрадан ташкари алкалоз (Дэроу механизми) келиб чикади. Калийнинг камайиши билан АТФ синтези бузилади, ичакларда огир парез ривожланади. Юрак ва нафас мушаклари кискариши хусусиятлари сусаяди. Кон айланиши етишмаслиги келиб чикади. Таркалган йирингли перитонитда бола организмининг иммунобиологик реактивлиги бузилади, фазали характерда булади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling