Уткир аппепдицитни дифференциал диагностикаси.
1. Плеврапневмония (кўпроқ пневмония ўнг томонда бўлса)- қовуғлараро нервлар (улар диафрагма, қорин мушакларини ва қорин олд терисини инервациялайди) таъсирланиши натижасида келиб чиқади.
А.В.Вишневский буйича вагосимпатик блокада қилинад,бунда кўкрак-умров-сўғричсимон мушак п/3 ва ў/3 чегарасидан 0.5% -новокаин 10-30 мл юборилади, агарда пенамония бўлса оғриқ йўқолади, аппендицитда эса аксинча.
2. Панкреатит –оғриқ эпигастрал соҳада, орқа чап соҳага иродиация беради, белбоғсимон оғриқ характерли. Қорин пайпасланганда қорин олд мушаклари таранглашуви бўлмайди. Қонда диастаза ошганлиги аниқланади.
3. Дизентерия (ўсимта чаноқда атипик жойлашувида) – одатда суюқ ахлат кўп қилиш (ич кетиш) билан бошланади. Оғриқ хуружсимон, тенезимлар характерли, оғриқ қориннинг ҳамма соҳасида аниқланади, қорин парда яллиқланиш белгилари манфий. Ахлатни экиш, капрограмма қилинади.
4. Ревматик инфекция (абдоминал тури)- бўғимларда кучувчи оғриқ характерли, юрак чегараларининг кенгайганлиги аниқланади. ЭКГ, ва қон тахлили (ревма проба) қилинади. Қорин парда яллиқланиш белгилари манфий.
5. Шенлейн – Генох касаллиги (абдоминал формаси)- қоринда оғриқ, кунгил айниб қусиш, тана ҳарорати кўтарилиш характерли. Анамнез маълумотлари. Қорин ҳамма соҳасида оғриқ аниқланади. Бўғимлар букувчи юзасида петехиал геморрагик тошмалар. Ахлат дегтесимон (қорамтир).
6. Иерсиноз (псевдотуберкулёз)- абдоминал формаси. Юқори ҳарорат, бош оғриши, ҳолсизлик, бўғимларда оғриқ, танада скарлатинасимон тошмалар характерли. Касаллик 1-2 ҳафтасида серрологик текширишлар ўтказилади.
7. Буйрак санчиғи. Оғриқ бел соҳасида –жинсий аъзолар ва сон сохасига иродиация беради, тез –тез сийиш, оғриқ интенсивлиги юқори. Сийдик таҳлили, Р-графия ва экскретор урография қилинади.
8. Гижжа инвазияси. Оғриқ хуружли, тана харорати муътадил, оғриқ киндик атрофида ёки сигмасимон ичак буйлаб булиши характерли. Анамнезида гижжа бўлиши, қон тахлилида эозинофилия, капрограмма қилинади.
9. Дивертикулит. Дифференциал диагностика қилиш жуда қийин, тактика бир хил. Кўпинча операция вақтида диагноз қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |