Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet14/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Тугма ичак тутилишининг таснифи


  1. Кечиши буйича: уткир, сурункали, кайталанувчи

  2. Локализацияси буйича: юкори ва пастки

  3. Агар ичак тутилишига сабаб булган тусик ошкозонни 12 бармокли ичакка утиш жойидан то оч ичак бошлангич кисмигача (10 см.гача) ораликда булса бу тугма юкори, агар шу жойдан то анал тешигигача булса бу тугма пастки ичак тутилиши дейилади.

4. Ичакни бекилиб колиши даражаси буйича: тулик ва нотулик
Тугма юкори ичак тутилиши
Тугма юкори ичак тутилишига куйидаги нуксонлар сабаб булади:

  1. 12 бармокли ичак атрезияси

  2. 12 бармокли ичак тугма стенози

  3. оч ичак проксимал кисми атрезиси

  4. оч ичак проксимал кисми тугма стенози

  5. Ледда синдроми

  6. ошкозон ости бези бошчасини халкасимон булиб 12 бармокли ичакни кисиб куйиши, аберрант кон томири булиши ва тугма битишмалар билан 12 бармокли ичакни босилиши

Клиникаси. Чаколок тугилгандан куп утмасдан куп микдорда кусади, баъзан когонок сувларини куп ютиши хисобига дастлабки овкатлантиришга-ча хам кусади. Агарда бу холат эътиборга олинмасдан бола эмизилса,кусиш янада купаяди. Кусиш тухтовсиз булади,агар тусик Фатер сургичидан юкори-да булса,утсиз кусади,агар тусик Фатер сургичидан пастда булса кусик тар-кибида ут булади. Тез-тез кусиш хисобига болада тезда эксикоз ривожлана-ди,тери копламлари курук булади. Курик пайти эпигастрал соха кутарилган, корин урта ва пастки кисмлари пучайган булади. Болада меконий ажралиши кузатилади.
Диагностикаси. Янги тугилган чаколокда тугма юкори ичак тутилишига шубха булганда зудлик билан кориннинг вертикал холатдаги обзор рентген сурати килинади. Агар болада ичак тутилиши булса, унда 1 та ёки 2 та Клой-бер косачаси куринади ва ичакларда умуман хаво куринмайди.

Давоси. Агар беморга тугма юкори ичак тутилиши диагнози куйилса,бу пайтда ошкозонга зонд урнатилади (зонд куйилмаса кусиш натижасида нафас йулларига аспирация булиш хавфи катта) ва операция олди тайёргарлиги утказилиб, шошилинч равишда лапоратомия операцияси килинади.Операция вактида аникланган нуксон турига караб кейинги тактика аникланади. 12 бармокли ичак атрезиясида дуодено-дуоденоанастомоз, дуоденоеюноанасто-моз ёки гастроеюноанастомоз куйилади. Аберрант кон томири ёки ошкозон ости безининг халкасимон бошчаси нуксонларида 12 бармокли ичак кундалангига кесилиб, томир ёки ошкозон ости бези бошчаси устидан дуодено-дуоденоанастомоз куйилади. Ледда синдромида Ледда операцияси утказилади,бунда лапоратомия килиниб, 12 бармокли ичакни босиб турган битишмалар очилиб,кур ичак имкон даражада корин чап пастки кисмига туширилиб,фиксация килинади.


Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling