Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Агарда болада ичак тутилишларининг сабаби эмбрионал ривожланиш даврида пайдо булган нуксон булса, бу холда тугма ичак тутилиши дейилади


Download 1.23 Mb.
bet13/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Болаларда тугма ичак тутилишлари


Агарда болада ичак тутилишларининг сабаби эмбрионал ривожланиш даврида пайдо булган нуксон булса, бу холда тугма ичак тутилиши дейилади.

Эмбрионал ривожланиш даврида хомиланинг ичакларини хосил булиши 4 боскичда утади:

  1. Бирламчи ичак найини хосил булиши боскичи (канализация боскичи)

  2. Зич шнур хосил булиш боскичи (стадия плотного шнура)

  3. Вакуолизация боскичи

  4. Реканализация боскичи

Биринчи боскичда ичак найи бир каватли эпителиал хужайралардан иборат булади. Иккинчи боскичда эса бу хужайраларнинг булиниб купайиши хисобига ичак канали бутунлай ёпилиб колади. Агарда хомиланинг ривожланиши тератоген факторлар хисобига шу боскичда тухтаб колса,бола ичак атрезияси билан тугилади,яъни ичакни маълум бир кисми ёпик булади ва болада ичак тутилиши картинаси ривожланади. Учинчи боскичда эса ичи берк ичакларнинг айрим-айрим жойларида хужайраларнинг емирилиши хисобига бушликлар пайдо булади. Туртинчи боскичда эса бу бушликлар кушилиб, янгидан ичак каналини хосил килади.

Бундан ташкари эмбрионал ривожланиш даврида ичак корин бушлиги буйлаб маълум бир йуналишда айланади (вращение кишечника). Эмбрионал даврнинг дастлабки боскичларида корин бушлиги тулик шаклланмаганлиги хисобига кориндан ташкарида булади. Бунга «физиологик эмбрионал чурра» дейилади. Кейинчалик ичаклар коринга кайтади ва дастлаб 90 градусга бурилади,натижада ингичка ичак кориннинг чап томонига,йугон ичак эса кориннинг унг томонига утади. Шунинг билан ичаклар буралишининг 1-боскичи тугайди. Кейин илеоцекал бурчак (ингичка ичакни йугон ичакка утиш жойи) чап ёнбош сохадан юкорига кутарилиб,эпигастрал соха оркали жигар ости сохасига боради ва шу билан ичакларни буралишининг 2-боскичи тугайди. Кейинчалик илеоцекал бурчак жигар ости сохасидан узининг табиий урнига, яъни унг ёнбош сохага тушади ва ингичка ва йугон ичаклар узларининг мустакил ичак туткичлари хосил булиши хисобига коринда мухим уринни эгаллайдилар. Агарда эмбрионал даврда ичакларнинг табиий буралиши жараёни бузилса, бола шунга хос нуксонлар билан тугилади: масалан Ледда синдроми, киндик тизимчасини эмбрионал чурралари ва хакозо.


Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling