Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Туғма ичак тутилишлари. Мегаколон, Гиршпрунг касаллиги, аноректал нуксонли ривожланишлар. Тўғри ичак касалликлари. Дифференциал диагностикаси ва даволаш усуллари


Download 1.23 Mb.
bet22/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Туғма ичак тутилишлари. Мегаколон, Гиршпрунг касаллиги, аноректал нуксонли ривожланишлар. Тўғри ичак касалликлари. Дифференциал диагностикаси ва даволаш усуллари
Тугма юкори ичак тутилиши. Чаколок тугилгандан куп утмасдан куп микдорда кусади, баъзан когонок сувларини куп ютиши хисобига дастлабки овкатлантиришга-ча хам кусади. Агарда бу холат эътиборга олинмасдан бола эмизилса,кусиш янада купаяди. Кусиш тухтовсиз булади,агар тусик Фатер сургичидан юкори-да булса,утсиз кусади,агар тусик Фатер сургичидан пастда булса кусик тар-кибида ут булади. Тез-тез кусиш хисобига болада тезда эксикоз ривожлана-ди,тери копламлари курук булади. Курик пайти эпигастрал соха кутарилган, корин урта ва пастки кисмлари пучайган булади. Болада меконий ажралиши кузатилади.
Диагностикаси Янги тугилган чаколокда тугма юкори ичак тутилишига шубха булганда зудлик билан кориннинг вертикал холатдаги обзор рентген сурати килинади. Агар болада ичак тутилиши булса, унда 1 та ёки 2 та Клой-бер косачаси куринади ва ичакларда умуман хаво куринмайди.

Давоси . Агар беморга тугма юкори ичак тутилиши диагнози куйилса,бу пайтда ошкозонга зонд урнатилади (зонд куйилмаса кусиш натижасида нафас йулларига аспирация булиш хавфи катта) ва операция олди тайёргарлиги утказилиб, шошилинч равишда лапоратомия операцияси килинади.Операция вактида аникланган нуксон турига караб кейинги тактика аникланади. 12 бармокли ичак атрезиясида дуодено-дуоденоанастомоз, дуоденоеюноанасто-моз ёки гастроеюноанастомоз куйилади. Аберрант кон томири ёки ошкозон ости безининг халкасимон бошчаси нуксонларида 12 бармокли ичак кундалангига кесилиб, томир ёки ошкозон ости бези бошчаси устидан дуодено-дуоденоанастомоз куйилади. Ледда синдромида Ледда операцияси утказилади,бунда лапоратомия килиниб, 12 бармокли ичакни босиб турган битишмалар очилиб,кур ичак имкон даражада корин чап пастки кисмига туширилиб, фиксация килинади.

Тугма пастки ичак тутилиши. Тугма пастки ичак тутилиши бор бемор чаколок тугилгандан сунг 3-4 кунга бориб куса бошлайди. Дастлаб ичган сут,кейин ут аралаш ва нихоят ахлат аралаш кусади.Бола безовта,ичакни тутилиши хисобига ушланган ахлат организмга сурилиб,болада захарланиш кучаяди. Меконий ва газлар чикмайди, корни асимметрик шаклда,корин олдинги девори оркали ичаклар харакати баъзан куринади.


Диагностикаси. Тугма пастки ичак ичак тутилишига шубха булганда зудлик билан кориннинг вертикал холатдаги обзор рентгенографияси килинади.Унда куп сонли Клойбер косачаларини булиши диагнозни тасдиклайди.Унга кушимча килиб контрастли ирригография килиниши керак (тугри ичак оркали барий сульфат юбориш). Бу текширишни утказилишига сабаб тутилган жойдан пастдаги ичакларни холатини,диаметрини аниклаш.

Давоси. Факат оператив,лапоратомия килинади ва ичак тутилиши сабаби бартараф килинади.Агар ичак тутилишини сабаби атрезия булса,шу кисм резекция килиниб, охир-охир анастомоз куйилади. Уз вактида диагноз куйилиб операция килинмаса,ичак ёрилиб,перитонит ривожланиш хавфи бор.



Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling