Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet23/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Мекониал ичак тутилиши пастки ичак тутилишига киради. Унинг асосий сабаби ошкозон ости безининг тугма кистофибрози натижасида у ерда ишлаб чикариладиган панкреатин ферментини кам микдорда ичакларга тушиши ва натижада меконий ёпишкок булиб колади.Бунинг натижасида эса у ичак деворига ёпишиб юрмайди ва ичак тутилиши клиникасини беради. Касалликга диагноз куйиш учун кориннинг вертикал холатдаги обзор рентгенографияси килинади. Агар ичак тутилиши булса,рентгенда куп микдорда Клойбер косачалари куринади. Мекониал ичак тутилишини даволаш оператив – Микулич операцияси утказилади. Бунда лапоратомия килиниб,ёнбош ичак икки стволли холатда корин олдинги деворига чикарилиб куйилади ва ахлат массалари шу жойдан ташкарига чикиб туради.
БОЛАЛАР ХИРУРГИЯСИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ: УЛЬТРАТОВУШ, РЕНТГЕНОЛОГИК, ЭНДОСКОПИК, ИНСТРУМЕНТАЛ, КОМПЬЮТЕР ТОМОГРАФИЯ

Эндоскопик текширув усули. Қуйидаги текшириш усуллари хозирда кенг қўлланилмоқда. Юқориги ҳазм йўлларини фиброскопияси. Эндосқопик ретроград панкреатохолангиография (ЭРПХГ), лапараскопия. Хозирги замонавий эндосқоп моделлари юқоридаги текшириш усулларини хамма ёшдаги болаларда, шу билан бирга чақалоқларда хам қўллаш имконини беради. Ушбу турли хил оператив ва эндосқопик даво усуллари амалиетда катта ахамият касб этади: юғон ичак ва ошқозондан полипларни олиб ташлаш, қуйидаги усуллар билан қон кетишни тухтатиш-детермокаугуляция, плёнка хосил қилувчи препараталар, тиббиёт клейи, лазер нури ёрдамида ҳазм трактида кузатиладиган яраларда, махаллий дори юбориш ва бошқа усуллар.
Эндоскоплар. Ҳазм трактини юқориги қисимларини текширишда оптимал усул булиб, оптикаси торцли жойлашган фиброэндосқопларни педиатрик моделлари, фақат ретроград эндосқопик панкреатохоланография бажариш учун оптикаси ён тарафда жойлашган булиши керак. Янги туғилган чақалоқларда ва олти ойгача булган болаларда ҳазм трактини юқориги қисимларини текшириш учун гастроинтистинал эндосқоп диаметри (7мм), брохосқоп (диаметри 5,6), қулланилади. Болаларда колоноскопия учун «олимпус» фирмасига тегишли диаметри 15 мм колоносқоплардан фойдаланилади. 3 ёшдан катта бўлган болаларда, катта болаларга мўлжалланган моделлар, қулланилади. Тўғри ичакни кўриш учун ва сигма симон ичакга дистал қалинлигини кўриш учун Ленинград заводида чиқариладиган қаттиқ ректоромоносқоплардан фойдаланилади.



Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling