Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet26/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

БОЛАЛАРДА ЎТКИР АППЕНДИЦИТ
Ўткир аппендицит кўр ичакда жойлашган чувалчангсимон ўсимтани яллиғланишидир. Болаларда асосан 7 ёшдан кейин кўп учрайди.Бу ёшгача анча кам учрайди, бунинг сабаблари қуйидагилар:

    1. чувалчангсимон ўсимта асосини кенглиги, шаклини воронкасимон эканлиги ва ичак махсулотларини унга эркин кириб чиқиб туриши

    2. ўсимта фолликуляр аппаратини етарли ривожланмаганлиги, натижада инфекцияни мумкин кадар кам микдорда тупланиши

3. ёш болаларни асосан суюқ овқатлар истеъмол қилиши ва ичак махсулотларини ўсимтада тиқилиб қолиши эхтимоли камлиги. Ёш болаларда ўткир аппендицит клиникаси қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
4.бола ёшига (кичик ёшли болаларда усимтада деструктив жараёнлар тез кечади)

  1. ўсимтани жойлашган жойига (ретроцекал, ретроперитониал, кичик чаноқда, медиал, жигар ости сохаси, чап ёнбош соха)

  2. яллиғланиш даражасига (катарал, флегманоз,гангреноз ва ҳ.к.)

  3. организмнинг иммунобиологик реактивлигига;



Клиникаси. Аппендицит чақалоқлар аппендицити, кичик ёшли болаларда ва катта ёшли боаларда турли хил кечади.
Шикоятлари қорин ўнг ёнбош сохасида оғриққа (аппендицитга доимий, кучайиб борувчи оғриқлар хос), кўнгли айниши ва 1-2 марта қусиш, тана харорати субфебрел, ич келмаслиги. Кичик ёшли болаларда умумий безовталик, инжиқлик, оғриқлар бутун қоринга тарқалган, кўп марта қусиш,гипертермия, ичини суюқ келиши. Умумий кўрик пайти холати мажбурий, тиззлари букилган, бемор ўнг томонга ётади. Ўткир аппендицитга хос белгилар:
1) Кохер-Волкович белгиси – оғриқларни дастлаб эпигастрал сохада бўлиши,кейин бутун қоринга тарқалиши ва сўнг ўнг ёнбош сохага локализацияланиши (бунга сабаб қуёш чигалини эпигастрияда бўлиши).
2) Қорин олдинги девори мушакларини таранглашиши (defans musculorum). Болаларда мушаклар таранглашиши актив ва пассив бўлади,касаллик хисобига таранглашиш бу пассив,болани қаршилик кўрсатиши хисобига таранглашиши бу - актив.
3) Щеткин-Блюмберг симптоми – ўнг ёнбош сохани босган пайти оғриқ бўлиши ва қўлни кескин олганда оғриқни зўрайиши
4) Филатов симптоми – ўнг ёнбош сохада локал оғриқ бўлиши ва палпация бола хирург қўлини итаради.
5) Ровсинг симптоми – сигмасимон ичак сохаси тулкинсимон босиб кўрилганда ўнг ёнбош сохада оғриқни кучайиши
6) Ситковский симптоми – беморни чалканча холатдан чап ёнга бурилганда оғриқни зўрайиши
7) Бартомье - Михелсон симптоми – чап ёнбошга ётган бемор ўнг ёнбош сохаси палпация килинса оғриқ зураяди
8) Воскресенский симптоми – таранг тортилган куйлак устидан бармоқларни эпигастриядан ўнг ёнбош сохага сирғаб туширилганда беморни кучли оғриқ сезиши
9) Раздолский симптоми – ўнг ёнбош сохага уриб кўрилганда оғриқни зўрайиши
10) Кюммел симптоми – киндик сохаси босилганда оғриқ бўлиши

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling