Диагностикаси:
1. Шикоятлари асосида
2. Объектив кўрик асосида
3. Қоринни ва ўсимтани УТТ
4.Периферик қонда лейкоцитларни ошиши (нормада 4000-6000)
5.Қийин холатларда диагностик лапароскопия
Асоратлари:
А) Операциягача бўлган асоратлари:
1. аппендикуляр перитонит
2. аппендикуляр абсцесс
3. аппендикуляр инфильтрат
4. ичаклараро абсцесс
5. пилефлебит (даврвоза венасининг септик тромбофлебити)
Б) Операция пайтидаги асоратлари:
1.ичак деворини шикасти(тешилиши)
2.илеоцекал бурчак ва баугин тусиғи деформацияси
3.катта қон томирларини шикасти(ёнбош артерияси)
4.ўсимтани чўлтоғини узун қолдирилиши
5. усимта артериясидан қон кетиши
6.қоринда ёт жисмлар қолдирилиши
В) Операциядан кейинги асоратлари:
1. перитонитни авж олиши
2.яхши богланмаганда қоринга усимта аретиясидан кон кетиш
3.битишмали касаллик ва битишмали ичак тутилиши
4.ичак ахлатли окмалариқмалари
5.ичаклараро,жигар ости,диафрагма ости ва Дуглас бушлиги абсцесслари
Тактика ва даволаш.
Ўткир аппендицитга шубха булганда хамма бемор болалар булимга ёткизилади, диагнози аниқ бўлганда шошилинч операция (Волкович-Дяконов кесими буйича аппендэктомия) қилинади, агар диагнозга шубха бўлса 12 соат давомида кузатиш мумкин. Бу вақт давомида диагноз инкор этилиши ёки инкор этилмаса операция қилиниши керак.
Хозирги пайтда аппендэктомияни қуйидаги турлари бор:
1. типик аппендэктомия - бунда ўсимта олинади чўлтоғи киссет чок ёрдамида ичак ичига чўктирилади
2. лигатурали аппендэктомия – бунда аппендэктомия килинади ва уисмта чултоги жойида колдирилади, асосан 3 ёшгача болаларда килинади
3. инвагинацион аппендэктомия – бунда усимта олинмайди, ичкарига чаппа килиб чуктирилади ва урни тикиб куйилади.
Аппендикуляр инфильтрат
Уткир аппендицит диагнози кеч (3-5 кун) куйилганда ва организм реактивлиги юкори булса, баъзан усимтани кушни аъзолар (ингичка ва йугон ичак,катта чарви, ичак туткичи) ураб олади ва яхлит яллигланиш конгламератини хосил килади. Мана шунга аппендикуляр инфильтрат дейилади. Аппендикуляр инфильтратнинг 2 та боскичи бор:
1-боскичи – яллигланишни чегараланиши ва инфильтратни хосил булиши боскичи
2-боскичи - аппендикуляр инфилтратни сурилиши
Аппендикуляр инфилтрат клиникаси - уткир аппендицитнинг хамма симптомлари булади ва кушимча равишда унг ёнбош сохада пальпация пайти харакатсиз, каттик ва огрикли хосила пайпасланади. Аппендикуляр инфильтратга диагноз куйишда клиникаси ва УТТ га асосланилади.
Аппенд.инф. ни даволаш – бемор ёткизилади ва катъий ёток тартиби урнатилади, хирург назорати, кенг спектрли антибиотиклар, томир ичига суюкликлар, овкатланиш чекланади, шифохонага тушгандан дастлабки 3 кунда инфильтрат сохасига совук куйилади, 4 –кундан бошлаб эса давога совук урнига физиотерапия (УВЧ) ва иситувчи компреслар кушимча буюрилади. Агар даволаш жараёнида инфильрат сурилиб кетса ва бемордаги белгилар йуколса, уйига жавоб берилади ва 3-4 ойдан кейин огрик булмаса хам режали аппендэктомия килинади (чунки усимта яллигланиши такрорланса уни олиш кийинлаша-ди. Агар аппен.инфил.ни даволаш жараёнида огриклар кучайиб, перитониал белгилар пайдо булса, бу инфильтратни аппенд. абсцессга утганидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |