Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар


Download 1.23 Mb.
bet7/139
Sana20.12.2022
Hajmi1.23 Mb.
#1036611
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   139
Bog'liq
Болалар жарро лигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усу

Тактика ва даволаш.
Ўткир аппендицитга шубха булганда хамма бемор болалар булимга ёткизилади, диагнози аниқ бўлганда шошилинч операция (Волкович-Дяконов кесими буйича аппендэктомия) қилинади, агар диагнозга шубха бўлса 12 соат давомида кузатиш мумкин. Бу вақт давомида диагноз инкор этилиши ёки инкор этилмаса операция қилиниши керак.
Хозирги пайтда аппендэктомияни қуйидаги турлари бор:
1. типик аппендэктомия - бунда ўсимта олинади чўлтоғи киссет чок ёрдамида ичак ичига чўктирилади
2. лигатурали аппендэктомия – бунда аппендэктомия килинади ва уисмта чултоги жойида колдирилади, асосан 3 ёшгача болаларда килинади
3. инвагинацион аппендэктомия – бунда усимта олинмайди, ичкарига чаппа килиб чуктирилади ва урни тикиб куйилади.


Перитонит.
Перитонит қорин парда варақларини яллиғланиши. Қорин парданинг париетал ва висцерал варақлари бўлиб, биринчиси қорин деворини ички томондан ёпиб туради, иккинчиси эса қорин бўшлиғи аъзоларини ёпиб туради.
Классификацияси:

  1. Келиб чиқиши бўйича:

а) бирламчи (инфекция маънбаси қорин бўшлиғидан ташқарида бўлади ва у гематоген, лимфоген,контакт йўллар билан қорин бўшлиғига тушади).
б) иккиламчи (инфекция маънбаси қорин бўшлиғи аъзолврини тешилиши хисобига, мисол учун перфоратив аппендицит)

  1. Қоринда йиғилган эксудат характери бўйича: сероз, йирингли, ахлатли, хилез, геморрагик, ўтли, сийдикли ва бошқ.

  2. Йирингли жараённи қоринда қоринда тарқалиши даражасига қараб:

А) махаллий (чегараланган, чегараланмаган)
Б) тарқалган (диффуз, тарқалган)
Қорин бўшлиғи 9 та анатомик қисмдан иборат, булар қуйидагилар: эпигастрал, ўнг қовурға ёйи ости, чап қовурға ёйи ости, ўнг ён канал, чап ён канал, киндик, ўнг ёнбош, чап ёнбош ва кичик чаноқ сохалари. Агар патологик жараён 1 ёки 2 та сохага тақалган бўлса, бу махаллий перитонит дейилади. Агар 2-5 та сохага тарқалган бўлса диффуз, 5-9 тага тарқалган бўлса тарқалган перитонит дейилади. Агар аппендикуляр инфильтрат ва аппендикуляр абсцесс шаклланган бўлса у холда чегараланган махаллий перитонит дейилади.

  1. Касаллик босқичига қараб:

а) реактив фаза - дастлабки 24 соат
б) токсик фаза – 24-72 соат
в) терминал фаза - 72 соатдан кўп

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling