Диагностикаси.
Диагноз қуйишда рентгенологик текширишлардан пневмоирригиграфия асосий ўринни эгаллайди.
Дифференциал диагностикаси.
1.Дизентерия;
2.Шейлен-Генох абдоминал шакли;
3.Ўткир аппендицит;
4.Миккел дивертикули;
5.Йўғон ичак полипози;
6.Аскарида колониялари билан ичакда тиқилиши;
7.Қорин бўшлиғи кисталарининг буралиши.
Даволаш. Дезинвагинациянинг 2 хил консерватив ва оператив усуллари бор. Консерватив даволаш 1ёшгача ва 12 соат вақт ичида ўтказиш мумкин (инвагинат бошчаси йўғон ичакда бўлганда).
Консерватив даволашга қарши кўрсатмалар:
1.Ингичка ичак инвагинацияси;
2.Ёнбош-чамбар ичак инвагинациясида баугин тўсиғида ичак қисилиш туфайли;
3.Механик сабаблар туфайли келиб чиқса (ўсма, полип, дивертикул);
4.Ҳар қандай формадаги қайталанган инвагинациялар4
5.Консерватив даво самара бермаганд;
6.12 соатдан сунг мурожаат қилинганда ёки анамнези ноаниқ бўлганда.
Консерватив даво пневмоирригиграфия орқали амалга оширилади, 2 хил усули мавжуд: очиқ ва ёпиқ (2 та усули Рошал усулида дозали ҳаво юбориш ва Портной усулида зинасимон ҳаво юбориш).
Оператив даво. Бемор ахволига қараб операция олди тайёргарлик ўтказилади. Оператив кесим кичик ёшдаги болаларда ўнг томонлама парамедиал, катта ёшли болаларда ўрта кесим билан қилинади. Тафтиш қилиниб, инвагинат топилади ва «соғиш» йўли билан тўғриланади. Агарда ичаклар некрозга учраган бўлса ичак резекция қилинади ва анастомоз қўйилади.
Паралитик ичак тутилиши.
Патогенезида парез туфайли ичакичи босими ошади ва ичак деворда қон айланиши бузилади, нерв охирларидаги функционал ўзгаришлар оргаик ўзгаришларга ўтади. Суюқликлар, оқсил ва электролитларнинг ичак бушлигидан йўқолиши, уларнинг сурилиши бузилиши ва гиповолемия келиб чиқади.
Клиникасида 3 та даражаси фарқланади.
1-даражаси бевосита оператив ёндошувдан кейин келиб чиқади. Интерамурал чигалларда ўзгаришлар органик эмас, ичакларда микроциркуляция бузилиши ўтиб кетувчи характерда. Умумий ахволи ўтказилган операцияга мос. Қорин ўртача дам, ичак перисталтикаси эшитилади, қайд қилиш тез тез ошқозон маҳсулотлари билан, қисман ичак маҳсулоти булиш мумкин.
2-даражаси периферик нерв охирларида функционал ўзгаришлар билан бирга органик ўзгаришлар ҳам булади, ичакларда микроциркуляция бузилишлар аниқ билинади. Умумий ахволи оғир, безовта, ҳансираш, тахикардия. АҚБ нормал ёки ошган. Гипокалиемия, гипонатриемия, гипохлоремия, ОЦК -25% пасайган. Кўпроқ плазма ҳисобига. Қорин дам, ичак перисталтикаси суст эшитилади, қайд қилиш тез тез ошқозон маҳсулотлари ичак маҳсулоти билан.
3-даражаси периферик нерв охирларида морфологик ўзгаришлар, ичакларда микроциркуляция бузилишлар прекапилляр паретик кенгайган ва қон веналарда деполаниб қолган. Умумий ахволи кескин оғир, карахт, ҳансираш, тахикардия. АҚБ пасайган,олигоурия то ануриягача, ОЦК -25% дан 40% гача камайган. КОС метаболик ацидоз. Қорин дам, ичак перисталтикаси эшитилмайди («гўнг қорин»), Перкуссия ичакларда суюклик тулиши ҳисобига («оғир ичак»)тумтоқ товуш эшитилади.
2-3 даражали парезда қорин бўшлиғида эрикн суюқлик ҳисобига перитониал белгилар ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |