Парез классификацияси.( Г.А.Баиров, Д.И.Парнес, 1973 й)
1-босқич- Боланинг умумий аҳволи қониқарли.Сув-электролит баланси, гемодинамик ва ташқи нафасдаги ўзгаришлар хавфли ҳарактерда эмас. Қорни ўртача дам, симмерик, аускультацияда қисман ичак ҳаракати шовқини эшитилади. Қусиш бўлмаслиги ҳам мумкин ёки қисман ўтли бўлиши ҳам мумкин. Айрим ҳолларда газ чиқариб, ахлат қисман бўлиши мумкин. Интрамурал тугунларда ва ганглийларда ўзгаришлар органик характерда эмас,ичак деворидаги микроцеркулятор ўзгаришлар ўтиб кетувчи характерда.
2- босқич - Боланинг умумий аҳволи оғир, безовта, катта ёшли болалар қориндаги доимий оғриқдан шикоят қилади. Нафас олиш тез, юзаки, тахикардия, АҚБ нормал ёки ошган бўлиши мумкин. Сувсизланиш туз етишмаслиги ҳисобига, гематокрит ошади, зардобда натрий концентрацияси камаяди, ОЦК 15 % гача камаяди. Қорни кескин, аускультацияда битта- иккита ичак ҳаракати ёки «плеска шовқини» эшитилиши мумкин. Бод чиқмайди, қайт қилиш кўпайган, меъда ва ўн икки бармоқ ичак маҳсулотлари билан.
3 босқич - мумий аҳволи ўта оғир, бола безовта ёки кўп сув сўрайди. Сув-электролит баланси ва гемодинамика бузилган, тахипноэ,тахикардия, систолик А/Б 90 мм.сим.уст. дан паст, олигоурия ҳатто ануриягача. ОЦК15% кўп камайган. Метаболик ацидоз,қорин кескин кенгайган, қовурға ёйидан бўртиб туради. Нервлардаги ўзгаришлар функционал ва айрим ҳолларда органик ҳарактерда бўлади.
Дифференциал диагностикаси. Операциядан кейинги эрта битишмали ичак тутилиши билан қилинади.
Механик ичак тутилишининг паралитик ичак тутилишидан фарқи биринчи белгилари ўткир бошланади (қоринда хуружсимон оғриқлар, қайд қилиш, ахлат ва газ чиқмаслиги, ичак перисталтикасининг кучайиши).
Даволаш. Даволашда 3 гурух чора тадбирлар амалга оширилади:
1. Ичаклардаги қолдиқ димланган маҳсулотларни пассив эвакуация қилиш. Ичаклар декомпрессиясининг оператив усуллари: гастростома орқали зондлаш, энтеростома, цекостома, аппендикостома, Ибод усули (ингичка ичакни назогастроинтестинал дренажлаш), тўғри ичак орқали ретроград зондлаш.
2. Ичак девори нерв –мушак аппаратини бевосита активлаш ҳисобига ичак моторикасини яхшилаш:
- парасимпатик инервацияни тонусини холенэстераза ингибитирлари (прозерин, нибуфен) ва М-холиномиметиклар (ациклидин) қўллаш;
- ичак силлиқ мушаги активлигини яхшилаш;
- маҳаллий рефлесларни кучайтириш (ҳуқна,электростимуляция);
- ичак осморецептрларига таъсир қилиш (сорбитол, сорманитол, гипертоник натрий хлор эритмалари).
3. Ичакларда регионар қон айланишни яхшилаш, яллиғланиш учоғидан патологик импульслар келишини тўхтатиш ва ичакларга функционал тинчлик беришни тахъминлаш:
- парнефрал блокада;
- қори7н бўшлиғига 0,25%-новокаин эритмасини киритиш;
- узайтирилган перидурал блокада;
- гипербарик оксигенация
Do'stlaringiz bilan baham: |