Болалар карнай, сурнай, ноғора, доира чалиб байрамни очиб берадилар
Download 119.5 Kb.
|
stenariyasi SH
/Мусиқа остида бошига гулчамбар кийган, қўлида гулдаста билан Наврўзой кириб келади./
Бошловчи: Салом сенга Наврўзой! Фасли баҳор элчиси. Хуш келибсан даврага табиат даракчиси. Наврўзой: Салом азиз болалар, шўх шодон дурдоналар. Салом келтирдим сизга, табиатим бағридан. Бола: Баҳор келса яшнар олам, яшнар диллар шўх кўнгиллар, Ўзбекистон юртим бўйлаб, сайрар хушчақчақ булбуллар. Бола: Сувлар шилдираб оқар, қўшиғи дилга ёқар. Бизга шодлик келтирдинг, салом сенга Наврўзой! Қизлар “ Гулпари “ рақсини ижро этиб берадилар . Наврўзой: Болалар қаранглар даврамизга Деҳқон бобо ташриф буюряптиларку. /Мусиқа остида Деҳқонбобо Чигитполвон ва Буғдойойлар билан кириб келади./ Бошловчи: Ассалому алайкум, Деҳқонбобо! Деҳқонбобо: Ваалайкум ассалом жажжи набираларим. Бугундан бошлаб юртимизда меҳнат палласи. Жўшқин ҳаёт палласи бошланди. Ўзим билан бирга Чигитполвонни ва Буғдойойларни олиб келганман. Буғдойой: Мен ҳар доим азизман, лиқ-лиқ тўла мағизман. Олтин каби товланиб, қуёш каби саллоланиб. Бободеҳқон билан бирга, шошилдик даврангизга. Чигитполвон: Ўзим кичик чигитман, жуда полвон йигитман. Ватаним менинг тупроқ, куч олар таним ҳар чоқ. Деҳқонбобо: Балли азиз буғдойим, жажжи йигитчам балли. Сиз менинг ифтихорим, шон-шухрат ва мадорим. Болажонлар мен сизларга бир топишмоқ олиб келганман. Топасизларми? Болалар жавоблари: Деҳқонбобо: Кеча-кундуз қайнайди, дилларни у хушлайди. Витаминга жуда бой , есанг бўласан мисли той. Болалар: С У М А Л А К ! Деҳқонбобо: Жудаям тўғри болажонлар. Қани ким менга сумалак тўғрисид шеър айтиб беради. Бола: Бувим солди сумалак пиширолмай биз халак Суюлиб кетган экан, ун ташладик бир челак. Бола: Мехнат Зое кетмапти ширин бупти сумалак Энди биз кушниларга сумалак ташиб халак. Болалар “Сурхонча” рақсини ижро этиб берадилар. Дехконбобо: Э…Рахмат болажонлар! Мени хушнуд эттинглар. Эндичи болажонлар «Ким чаккон» уйинини уйнаймиз. Мен сизларга момоларимиз пиширган сумалакдан олиб келганман. Шу сумалакни Ким биринчи ялаб тугатса у ғолиб бўлади. Болалар «КИМ ЧАККОН» ўйинини ўйнаб берадилар. Дехконбобо: Рахмат болажонлар! Жудаям чакон, кувнок, зукко болалар экансизлар. Мен ҳам борай, ишлар бошланяпти. Тупрок илиб колди. Далалар мени чорламокда. Бахор эса кутиб турмайди. Сизларнинг ризку - рузингиз барака уругини Айни ерга сепиш вакти. Қани, Баҳорой юринг ўлкамизни кезайлик бутун борлиқни жонлантирайлик. Хайр болажонлар куз фаслида учрашгунча хайр!!! Болалар “Олма пишганда келинг” рақсини ижро этиб берадилар. Бола: Богда ўйнаймиз кувнаб гул тутади гулбахор Шу яшнаган Ватанда биз а бадий бахтиёр. Бола: Богчамизнинг богида кул ушлашиб уйнаймиз, Ватанимиз шаъниин кушик қилиб куйлаймиз! Байрам эрталиги “Баҳор-давра” қўшиғи фонограммаси остида якунланади. Оммавий рақс. Download 119.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling