Болалар карнай, сурнай, ноғора, доира чалиб байрамни очиб берадилар
Download 119.5 Kb.
|
stenariyasi SH
/Даврага музлаб қолган ўрмон ҳайвончалар мусиқа остида кириб келиб қатор турадилар./
Оймомо: Шошма қуёнча , қани бир ўзинга келиб олчи. Ҳозир биз сеҳргарни чақирамиз. Ҳамма: Сеҳргар, сеҳргар ўрмондаги афсунгар. Олдимизга чиқақол! (Мусиқа остида сеҳргар кириб келади) Сеҳргар: Салом болалар. Яна нима тўполон ! Ахир байрам одоб бор жойга келади-ку! Бола: Ассалому алайкум Ўрмон сеҳргари. Бизга ўрмон ҳайвончаларини сеҳрдан озод этиб беринг. Сеҳргар: Жуда яхши! Агар сен менинг топишмоқларимни топсанг мен уларни жодудан озод қиламан, тополмасанг сени ҳам синглинг билан биргаликда музлатиб қўяман. Бола: Менга боғчамиз болалари ёрдам беришади. Сеҳргар: ТОПИШМОКЛАР. 1.Тошу қумларни суриб тоғдан келар югуриб. (Сув) 2.Баҳорда ўсиб чиқди ям-яшил бўлиб чикди. (Майса) 3.Нур сочар ўтли яшар боқай десанг кўз қамашар. (Куёш) 4.Ўзи қизил гўзал бирам, қирга ёзар гўзал гилам. (Гуллолалар). 5.Кўлсиз оёқсиз эшик очар. (Шамол). 6.У тушганда дала - қир кулади қиқир-қиқир. (Ёмғир). /Ҳар-бир тўғри топишмоқда ўрмон ҳайвонлари эрий бошлайдилар./ Айиқполвон: Ухлабман роса тўйиб овозингиз эшитиб, Сергак тортибман бир дам, бўлингиз менга ҳамдам. Қарасам келиб баҳор, тўлиб оқмоқда анҳор, Қани асал яласам мазза қилиб қувнасам. Қуён: Мен қуён узун қулоқ, баҳор келди сол қулоқ, Ўтлоқларда чопқиллаб, сакрашамиз қувноқлаб. Ялпиз ҳидлари жўшар, атрофга ҳид таратар, Айланиб музлар сувга, шодланиб тўлиб оқар. Капалак: Мен капалак, капалак, қанотларим ипакдек, Доим шошиб учаман, гулга ўтирай андек. Сўриб гуллар атрини, завқланаман баҳорда, Учратарсан ҳар куни мени гўзал боғчангда. Олмахон: Кутдим қиш бўй и сени, сакраб,сакраб дарахтга. Баҳор келди ўрмонга, далалару боғларга. Яна сакраб шохлардан ёнғоқчалар тераман, Қиш ғамини ёзда еб, сизга совға бераман. Тулки: Мендурман айёр тулки, баҳор келиб қоптику. Мазза қилиб яйраймиз, биргаликда қувнаймиз. Қуён: Раҳмат, сизларга болалар биз энди ҳеч ҳам тўполон қилмаймиз. Ўрмон ҳайвончалари рақслари. /Бола, синглиси ва Оймомо ойлар олдига келишади./ Бола: Оймоможон ойлар кўринмаяптику. Оймомо: Уларни тўғри номлаб чақирсак пайдо бўладилар. Сингил: Мен биламан январь,май, август. Қани улар пайдо бўлмадиларку. Оймомо: Сен уларни нотўғри тартибда айтдинг энди улар келмайдилар. Сингил: Агар мен дугоналарим билан рақсга тушиб берсам ойлар менинг хатоимни кечиришадими? Оймомо: Албатта кечиришади. Қани дугоналарингни даврага чақир. Қизлар “ Қизларжон “ рақсини ижро этиб берадилар /Мусиқа остида биттадан ойлар чиқа бошлайди./ Январь: Мен Январман. Менда “Ватан ҳимоячилари” куни нишонланади. Февраль: Мен Февралман. Менда Олломаларимизнинг таваллуд топган кунлари нишонланади. Март: Мен эса Мартман. Бу ойда меҳрибон онажонлар байрами ҳамда Наврўзни сумалак билан кутиб оламиз. Апрель: Мен Апрелман. Менда буюк соҳибқирон Амир Темир бобомиз- нинг таваллуд кунлари нишонланади. Май: Мен эса Майман .Менда болажонлар варраклар учуришади. Июнь: Мен Июнман.Менда бутун болалар байрами нишонланади. Июль: Мен Июлман. Менда таътиллар, дам олиш кунлари бўлиб, болалар боғларга, тоғларга чиқадилар. Август: Мен Августман. Менда болажонлар улғайиб , мактабга ҳозирлик кўришади. Сентябрь: Мен эса сентябрман. Менда Ўзбекистонимизнинг мустақиллик куни тантанали нишонланади. Октябрь: Мен октябрман. Менда “Ўқитувчи , мураббиялар” ва “Давлат тили” байрамлари нишонланади. Ноябрь: Мен ноябрь бўламан. Менда Давлатимиз байроғи қабул қилинган кун нишонланади. Декабрь: Мен эса декабрь бўламан. Менда “ Қомусимиз” ва “Арча “ байрамлари нишонланади. Оймомо: Рахмат сизларга ойлар. Мана ойлар ҳам тўпланди. Энди бугун Февраль ўз ўрнини Мартга топширади. /Февраль қўлидаги ҳассасини Март ойига узатади.Мусика остида// Март: Қушлар жуфт-жуфт сайрасин Боғ дала гулга тўлсин. Деҳқоннинг бахти кулсин, Юртда мўлчилик бўлсин./ деб ҳассасини ерга уради./ Қизлар “ Хаккалакам “ рақсини ижро этиб берадилар . Бошловчи: Салқин саҳарларда бодом гулида Бинафша лабида ерларда бахор Кушларнинг парвози елларнинг нози Баҳмал водийларда қирлада баҳор. Азиз болажонлар ва меҳмонлар даврамизга гўзал Баҳорой ташриф буюряпти. Кани Бахоройни карсаклар билан кутиб олайлик. «БАХОР ВАЛЬСИ» мусиқаси остида саҳнага Баҳорой кириб келади. Бахорой: Салом азиз болалар, меҳрибон онажонлар. Билимга қалби тўла, меҳригўё устозлар. Байрам билан табриклаб салом келтирдим сизга! Бошловчи: Раҳмат сенга Баҳорой ! Баҳорой: Азизлар бугун Наврўз байрами! Келинг гўзал Наврўзойни қарши олайлик. Download 119.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling