Ревмокардит учун характерли:
Касалликнинг А-стрептококкли инфекция билан доимий-хронологик боғлиқлиги.
Касаллик латент даврининг 2-4 ҳафта бўлиши.
Касалнинг ёш бўлиши
Касалликнинг ўткир ёки ўткир ости бошланиши.
Касаллик дебютида артралгия ва артритнинг бўлиши.
Кардиал шикоятларнинг "пассив" лиги.
Вальвулит ёки перикардитнинг миокардит билан қўшилиб келиши.
Кардит белгиларини тез авж олиши.
Касалликнинг фаол даврида клиник белгиларнинг лабаратор ўзгаришлар билан мос келиши кузатилади.
ДАВОЛАШ
Норевматик кардитларни даволаш асосан икки этапда олиб борилади.
Стационар шароитда даволаш
Поликлиника ёки санаторий-курорт шароитида даволаш
Даволашда дастлаб беморлар учун тегишли ётоқ режимлари танланиб, у НК нинг пайдо бўлишида муҳим рол ўйнаган этиологик фактор характери, беморнинг умумий аҳволи ва юрак етишмовчилик белгилари бор-йўқлиги, НК нинг клиник кечиши ҳамда клиник белгиларнинг оғирлигига кўра турлича бўлиши мумкин. Касалликнинг ўткир ва ўткир ости шакли билан оғриган бемор болаларга 2-4 ҳафта мобайнида ҳаракат активлигини чеклаш тавсия этилади.
Бемор болаларнинг овқатларига қўйиладиган талаблар ҳам алоҳида аҳамият касб этиб, улар учун махсус дастурхонлар бўйича овқатланиш белгиланади. Жумладан уларнинг овқат рационидан тузли, аччиқ ва шўр таъмли овқатлар чекланади. Аммо бемор болалар тўлиқ қувватли оқсил ва витаминга бой овқатларни истеъмол қилишлари лозим. Истеъмолдаги суюқлик миқдори суткалик диурез билан мунтазам солиштирилиб борилиши керак. Чунки ичиладиган суюқлик миқдори суткалик диурездан 200-300 мл кам бўлиши шарт.
Медикаментоз даволашда эса қуйидаги принциплардан фойдаланилади:
Антибиотикотерапия. Кардитларда этиотроп даво ишлатилмайди. Антибактериал терапия 2-3 ҳафта мобайнида ўтказилса-да, ундан ортиғи эрта ёшдаги болаларга турли асоратларни профилактика қилиш мақсадида ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |