Коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволаш ва назорат тизими бўйича т а к л и ф л а р
Download 177.25 Kb.
|
Доклад коронавирус кискартилган nfrkba
Коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволаш ва назорат тизими бўйича Т А К Л И Ф Л А Р Сўнги вақтларда республикамизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони кундан кунга ошиши кузатилмоқда. Коронавирусдан касалланган шахсларни тиббиёт ва бошқа махсус муассасаларда карантинга олиниши, янги аниқланаётган, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган фуқароларни ҳам бир вақтнинг ўзида ушбу муассасаларга жойлаштириш имконини чегараланганлиги уларни уй шароитида карантинга олишга сабаб бўлмоқда. Маълумот учун: республикада айни кунда коронавирус инфекцияси аниқланган, шунингдек, ушбу шахслар билан яқин мулоқотда бўлганлиги учун 62 304 нафар фуқаролар 17 018 та хонадонларда уй шароитида карантинда сақланмоқда. Бу эса ҳозирги тезкор вазиятда хонадонлар “уй шифохонаси” вазифасини бажариш эҳтиёжини юзага келтирмоқда. Бироқ, уй шароитида карантинга олинган шахсларни реабилитация қилишда айрим муаммо ва камчиликларга дуч келинаётганлиги инфекцияни “оммавий” тарқалишининг олдини олишни чеклаш билан бирга, муайян объектив ва субъектив омиллар асосида унинг кўпайишига ҳам олиб келмоқда. Биринчидан, коронавирусга чалинган шахслар ва касалликни юқтириш омиллари бўйича батафсил таҳлилий маълумотларнинг мавжуд эмаслиги, унинг тарқалишини ўз вақтида олдини олишда эпидемиологик вазиятга холисона баҳо бериш ва оқибатларини юмшатишга қаратилган манзилли профилактик чора-тадбирларни белгилаш имконини чекламоқда. Шунингдек, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг белгиланган муддатда (10 кун) рўйхатдан чиқариш асосларини ҳам тартибга солинмаганлиги мавжуд куч ва воситаларни нотўғри тақсимланишига шароит яратмоқда. Қайд этилган ҳолатлар ўз навбатида коронавирус билан касалланган беморлар, шу жумладан улар билан мулоқотда бўлганганлиги учун уй шароитида карантинга олинган шахслар тўғрисида ягона электрон базани яратиш орқали улар ҳисобини юритиш тизимини йўлга қўйишни талаб этмоқда. Download 177.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling