Коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволаш ва назорат тизими бўйича т а к л и ф л а р


Download 177.25 Kb.
bet2/6
Sana03.02.2023
Hajmi177.25 Kb.
#1150306
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Доклад коронавирус кискартилган nfrkba

Иккинчидан, соғлиқни сақлаш муассасалари билан ички ишлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида коронавирус аниқланган уй шароитида карантинга олинган шахслар тўғрисидаги тезкор ахборот алмашинуви талаб даражасида йўлга қўйилмаган.
Бу билан уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг яқин алоқаларини назоратсиз қолишига олиб келиб, касалликни аҳоли орасида кенг тарқалишига замин яратилмоқда.
Учинчидан, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган эҳтиёжманд ва ночор оилаларда оддий тиббий ҳимоя
ва антисептик ҳамда бошқа шахсий гигиена воситаларини сотиб олишга имконининг чекланганлиги, уларнинг касалликни юқтириш эҳтимоли юқори бўлган аҳоли тоифасига киришини кўрсатмоқда.
Тўртинчидан, уй шароитида карантин тартибини ўташнинг қоидалари, сақланиш шароитларини белгилаш мезони бўйича ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган.
Аниқ тартиб ва мезонларнинг белгиланмаганлиги ўз ўрнида уй шароитида карантинга олинган шахсларни реабилитация қилиш ҳамда ўзини яккалашда бошқа муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Бешинчидан, уй шароитида сақланаётган шахслар учун санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш (бемор ётган хонани шамоллатиш, фойдаланадиган уй-рўзғор буюмларини алоҳида ажратиш, уларни шу жумладан умумий фойдаланишда бўлган жиҳозларни дезинфекция қилиш) бўйича аниқ талаблар ишлаб чиқилмаганлиги, оилаларда гигиеник маданият кўникмаларининг тўлиқ шаклланмаганлиги ҳам ўз салбий таъсирни кўрсатмоқда.
Ўз навбатида оилаларнинг ҳозирги эпидемиологик вазиятда санитария-гигиена қоидаларига риоя этмаслиги ҳам касалликни кенг миқёсда кўпайишида асосий омил бўлмоқда.
Олтинчидан, уй шароитида сақланаётган шахсларни ҳаётий кунлик эҳтиёжлар (озиқ-овқат, дори-дармон ва ҳ.к) билан таъминлашда аниқ тизимнинг мавжуд эмаслиги, ушбу хонадонларда яшовчи фуқароларни кундалик эҳтиёжлар бўйича кўчага чиқиб, карантин қоидасини бузиши билан бир қаторда бошқа фуқаролар соғлиғини ҳам хавф остида қолдириш ҳолатлари учрамоқда.


Уй шароитида карантинга олинган шахслардан белгиланган қоидаларга риоя этмаган 489 нафар фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган.



Download 177.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling