Коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволаш ва назорат тизими бўйича т а к л и ф л а р
Download 177.25 Kb.
|
Доклад коронавирус кискартилган nfrkba
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саккизинчидан
- Тўққизинчидан
Еттинчидан, оилада уй шароитида карантинга олинган фуқаролар фойдаланган буюмлар ва ушбу хонадондан чиқаётган маиший чиқиндиларни махсус жойларига етказиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартиби ишлаб чиқилмаган.
Коронавирус инфекциясининг чиқинди ташлаш жойларида сақланиши бу ерда ишловчи ходимларга юқиш ва шу орқали яна аҳоли орасига қайтиш хавфини юзага келтиради. Саккизинчидан, шифохоналар ёки оилавий поликлинкаларда уй шароитида карантинда олинган, шу билан бирга коронавирус касаллиги аломатлар кузатилаётган шахсларга тиббий маслаҳат бериш ҳамда уларни тиббий кузатувга олишда “онлайн мулоқот” тизими мавжуд эмас. Тўққизинчидан, уй шароитида карантинга олинганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича мобил бригада ходимларининг шахсий ҳимоя воситаларига қўшимча эҳтиёжлар мавжуд. Маълумот учун: Мобил бригада ходимлари бир марталик шахсий ҳимоя воситаларидан (тиббий комбинезон, кўзойнак, қўлқоп, ниқоб) бир неча маротаба фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш орқали аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, касалланган ёки улар билан мулоқотда бўлган шахсларни реабилитация қилишда “уй шифохона”си тажрибасини амалиётга татбиқ этиш ҳамда унинг аниқ мезонларини белгилаш мақсадида, қуйидагилари таклиф этилади: I. Соғлиқни сақлаш вазирлигида коронавирусдан касалланган беморлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона электрон дастур яратиш. Масъул: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари. Дастурда бемор ҳақидаги барча маълумотлар, шу жумладан яшаш манзили, сақланиш (тиббий ва бошқа махсус муассаса ёки уй) шароити, касаллик даражаси ва бошқаларни жамлаш, дастурдан Ички ишлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари ҳамда прокуратура органлари масъул ходимларига фойдаланишга рухсат бериш. Шу билан бирга касалликнинг илк аломатлари кузатилаётган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатилишини амалий таъминлаш мақсадида мобил илова дастурини яратиш. Масъул: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари. Унда фуқарода касалликни айнан қайси белгилари юзага келганлиги (тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи, қуруқ йўтал, нафас қисиши) ҳамда мурожаат этувчининг анкета маълумотлари қайд этилади. Шу асосда мурожаат этган ҳар бир фуқарога тиббий ходимлар (патронаж ҳамшира, мобил бригада, “103” хизмати) томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилиши ташкил этилади. Шу билан бирга мобил илова ёрдамида касаллик кўп тарқалаётган ҳудудни “геоинформацион харитаси” шакллантириш имкони яратилади. Мобил илова ёрдамида келиб тушаётган хабарлар бўйича фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши прокуратура органлари томонидан назорат қилиб борилади. Кейинчалик таҳлиллар асосида касаллик кенг тарқалаётган ҳудудларда унинг юқтириш ва тарқалиш омилларини чеклаш бўйича аниқ ва манзилли эпедимиологик профилактик тадбирлар белгиланади. Download 177.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling