ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКАСИ
Норевматик кардит учун характерли:
Вирусли инфекция билан доимий-хронологик контактда бўлиш.
Касаллик латент даврининг қисқалиги (5-7 кун) ёки бўлмаслиги.
Касалликнинг секин-аста ривожланиши.
Артралгия ва артритнинг бўлмаслиги.
Кардиал шикоятларнинг фаоллиги ва хилма-хиллиги.
Миокардитнинг клиник ва ЭКГ белгиларининг мос келиши.
Вальвулит (клапан зарарланиши) йўқлиги.
Перикардитнинг жуда кам кузатилиши.
Касаллик дебютида астенизация белгиларининг бўлиши ва терморегуляциянинг бузилиши.
Клиник белгилар билан лабаратор таҳлилларнинг мос келмаслиги
Яллиғланишга қарши даво муолажалардан ижобий динамиканинг секин бўлиши.
Кичик ёшли болаларда НК ни ТЮНлари, яъни атриовентрикуляр коммуникацияларнинг тўлиқ бўлмаган турлари, Эбштейн аномалияси ва магистрал томирлар транспозицияси оператив даволангандан кейинги ҳолати билан қиёслаш анча мураккаб жараёндир.
Атриовентрикуляр коммуникация учун характерли:
Тембри ва локализацияси ҳар хил бўлган систолик шовқиннинг бўлиши.
Ўнг қоринча ва ўнг бўлмачанинг гипертрофияси.
ЭКГ да Гисс тутами ўнг оёқчасининг нотўлиқ блокада бўлиши.
Рентгеноскопияда ўпка расмининг қалинлашиши ва чап қоринча пульсациясининг кучайиши кузатилади.
Эбштейн аномалияси учун характерли
Касаллик пайдо бўлиши билан ўтказилган ЎРВИ нинг алоқадор эмаслиги.
Ўпка гипертензияси кузатилмаган ҳолда ўнг қоринча етишмовчилиги белгиларининг устунлиги.
Ўнг бўлмачанинг катталашуви
ЭКГ да чап қоринчанинг гипертрофияси ва унинг гипоксияси бўлмаслиги кузатилади.
Магистрал томирлар транспозициясини коррекциясидан кейинги ҳолати учун характерли:
ЭКГ да ЮЭЎ нинг чапга оғиши
Q тишчанинг чап кўкрак узатгичларида бўлмаслиги, айни пайтда ўнг кўкрак узатгичларида борлиги кўрилади.
Катта ёшдаги болаларда сурункали НК ни ревмокардит билан дифдиагностика қилиш зарур бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |