РЕФЕРАТ РЕЖАСИ:
I. Мавзунинг долзарблиги
Юрак норевматик касалликлари тўғрисида тушунча
Норевматик кардитлар
Этиологияси
Патогенези
Таснифи
Тугма кардитлар клиникаси ва диагностикаси
Орттирилган кардитлар клиникаси ва диагностикаси
Қиёсий ташхислаш
Даволаш
Диспансеризация ва реабилитацияси
IV. Хулоса
V. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
БОЛАЛАРДА ЮРАКНИНГ НОРЕВМАТИК КАСАЛЛИКЛАРИ
Юракнинг норевматик касалликларига миокардитлар, миокардиодистрофиялар, кардиомиопатиялар (КМП) ва туғма юрак нуқсонлари киради. Юрак мушаклари касалликлари кўпинча норевматик табиатли бўлиб, уларни учта гуруҳга бўлиш мумкин:
Миокардитлар – касаллик яллиғланиш характерига эга.
Миокардиодистрофиялар – касаллик иккиламчи ривожланган бўлиб, кўпинча организмда мавжуд бўлган сурункали инфекция ўчоқлари, эндокрин, буйрак, қон касалликлари ва бошқа касалликлар туфайли келиб чиқади.
Кардиомиопатиялар – юракнинг катталашуви (кардиомегалия) ва авжланувчи қон айланишнинг бузилиши кузатилади. КМП сабаби бугунги кунда ноаниқлигича қолмоқда, кўпгина олимларнинг фикрича ушбу касаллик – ирсий касаллик ҳисобланади.
Кейинги йилларда норевматик кардитлар кардиологиянинг асосий илмий текшириш ва мунозаравий мавзуларидан бири бўлиб қолмоқда. Йилдан-йилга вирусли касалликларнинг салмоғи ошиши билан улар асоратининг сони, хусусан кардитлар сони ҳам ошиб бормоқда.
Болалар ўртасида кардитлар катталарга нисбатан кўпроқ учрайди. Патанатомик текширувлар кўрсатгичи бўйича (аутопсия) кардит болаларда 6,8%, катталарда 4% ни ташкил қилар экан, касалланиш билан ўлган болалар аутопсиясида 2,3 – 8% гача тўсатдан ўлган болалар аутопсиясида 17% гача кардит бўлгани аниқланган.
Кардит – бу юракнинг учала қаватининг олдинма-кетин яллиғланиши бўлиб, агар учала қавати бирвақтда яллиғланса унда панкардит дейилади.
Юрак мушак қаватининг яллиғланиши клиникаси бошқа қаватлар, яъни эндокард ва перикрд яллиғланиш клиникасидан устун турганлиги учун яқин вақтларгача миокардит термини кўп ишлатилиб келинди. "Cordit" термини биринчи бўлиб 1977 йилда Н.А. Белоконь томонидан асосланган ҳолда киритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |