Болаларда юракнинг норевматик касалликлари
Download 151.5 Kb.
|
Болаларда норевматик кардитлар
ЭТИОЛОГИЯ
Ҳар қандай юқумли касаллик, унинг қўзғатувчиси қанақа бўлишидан қатъий назар кардит асоратини бериши мумкин. Кўпчилик ҳолатда норевматик кардит (НК) ўткир вирусли инфекцияларда ҳосил бўлади. НК нинг келиб чиқишида Коксаки вируси, айниқса А, В гуруҳлари, ЕСНО, грипп, парагрипп, паротит, цитомегаловирус, герпес, қизилча(краснуха), аденовируслар, ЎРВИ – 70% (Аҳмедова .Д.И), 49% ҳолатда ВГА, ВГВ, эпидемик паротит, сувчечак, қизамиқ, скарлатини, ўткир ичак инфекциялари (ОКИ). Бактериялар ҳам туғма ва орттирилган НК ларни чақириши мумкин. Кўкрак ёшидаги болаларда киндик, тери, қулоқ сепсисидан катта ёшдаги болаларда гематоген остеомиелитдан, пневмониядан НК лар ривожланади. Замбруғлар ҳам НК келиб чиқишига сабаб бўлади. Бемор бола узоқ вақт антибиотикларни қабул қилиши натижасида унинг организмидаги иммун тизими фаоллиги пасайиб, замбруғлар ўсиши учун қулай шароит туғилади. Кейинги йилларда иерсиниозлар ҳам НК нинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. НК нинг келиб чиқишида ноинфекцион сабаблар, яъни зардоблар, вакциналар, (12% аллергик ҳолатларда. Аҳмедлва Д.И. 2006 й ) дорилар, химик, биологик моддалар билан заҳарланишнинг аҳамияти катта. Ирсий кардит – ирсий омиллар ҳам НК ларни ривожланишида асосий ўрин тутмоқда. Агар НК клиникаси аниқ бўлиб, сабаби ноаниқ бўлса, бунда идиопатик кардит дейилади. ПАТОГЕНЕЗИ Ўткир ва сурункали кардитлар патогенези бир хил эмас, ўткир кардитда инфекцион омилнинг таъсири, яллиғланиш медиаторларининг чиқиши, тез гиперсезувчанлик аллергик реакциянинг пайдо бўлиши билан томирлар ўтказувчанлиги ва ҳужайра инфильтрациясининг ошиши, томирлар деворининг зараланиши кузатилади. Ўткир кардитда аутоаллергия асосий механизм бўлмай, фақат компонент ҳисобланади. Сурункли кардитда НК нинг қўзғатувчиси асосий роль ўйнайди. Ушбу жараёнда асосан аутоиммун бузилиш муҳим бўлади. Бунда аутоантитело (антикардиал) ва сенсиблизация бўлган лимфоцитлар билан аутоантигенлар қўшилиб антикардиал антителолар пайдо бўлади. Бундай ҳолатнинг сабаби Т – супрессорларнинг камайишига ва бу Т – ҳелпер таъсирининг фаоллашуви ҳамда В – лимфоцитлар гиперстимуляциясига олиб келади. ТАСНИФИ Н.А. Белоконь ўзининг кўп йиллик илмий тадқиқот текширишлари натижасига асосланиб 1984 йилда НК нинг таснифини ишлаб чиқди ва ушбу тасниф Кардиологлар анжуманида қабул қилинди. Download 151.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling