Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Сўнгги сон. Галилейнинг хатоси. Яхшиси
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
Сўнгги сон. Галилейнинг хатоси. Яхшиси.
Мана менинг I билан – кеча, Қадимги Уйда, фикрларнинг мантиқий ривожига тўсиқ бўлувчи чипор шовқин – қизил, яшил, оч сариқ, оқ, тўқ сариқ ранглар – ичида ва пучуқбурун шоирнинг мармарда қотиб қолган табассуми остида бўлган суҳбатимиз... Мен бу суҳбатни бир дона ҳарф ҳам қолдирмай қайд қ иляпман, негаки, менимча, у Ягона Давлат тақдирида муҳим ўринга эга ва бундан ташқари: Борлиқнинг тақдирида ҳам. Яна бир нарса – бу қайдларда сиз, менинг нотаниш ўқувчиларим, эҳтимол, менинг ҳаракатларимни оқлашга қандайдир маънода сабаб топасиз... I дарҳол, ҳеч қандай тайёргарликсиз, барчасини бошимга ёғдирди: - Биламан, индинга сиз – ИНТЕГРАЛнинг илк синов учишини амалга оширасиз. Ўша куни – биз уни қўлга оламиз. - Қандай қилиб? Индинга? - Ҳа. Ўтир, ҳавотирланма. Бир дақиқани ҳам беҳуда сарфлай олмаймиз. Тунов куни Қўриқчилар томонидан тусмолдан ушланган юз кишининг ичида 12 нафар Мефи ҳ ам бор экан. Икки-уч кун ўтказсак – улар нобуд бўлади. Мен индамасдим. - Синов жараёнини назорат қилиш учун – сизларнинг олдингизга электротехникларни, механикларни, шифокорларни, метеорологларни юборишади. 204 Биз Роппа-роса 12 да – эслаб қол, - тушликка қўнғироқ чалганда ва ҳамма ошхонага кетганда, биз коридорда қ олиб, ҳаммани ошхонада қамаб қўямиз – ва ИНТЕГРАЛ бизники бўлади... Тушуняпсанми: нима қилиб бўлса ҳам, унга эришишимиз керак. Бизнинг қўлимизда ИНТЕГРАЛ – ҳаммаёққа бир уринишда, тезлик билан, оғриқсиз баҳам бериш учун қуролга айланади. Уларнинг аэроси... ҳа! У, худди калхатга қарши, майда чивиндек. Агарда вазият буни талаб этса – двигателларнинг оғзини пастга қаратиб қ ўйишимиз мумкин ва биргина уларнинг ҳаракати билан... Мен сапчиб ўрнимдан туриб кетдим: - Бу ақлга сиғмайди! Бемаънилик! Наҳотки тушунмасанг: сизлар жазм қилмоқчи бўлганларинг – инқилобми? - Ҳа, инқилоб! Нега энди бемаънилик экан? - Бемаънилик – чунки инқилоб бўлиши имконсиз. Чунки бизнинг – буни сен эмас, мен айтяпман – бизнинг инқилоб сўнггиси эди. Ортиқ ҳеч қандай инқилоб бўлиши мумкин эмас. Бу ҳар кимга аён... Қ ошларнинг истеҳзоли, ўткир учбурчаги: - Азизим: сен – математиксан. Ҳаттоки – бунданда кўпроқ: сен математикадан – файласуфсан. Шундай экан: менга сўнгги сон неча эканлигини айтчи. - Яъни? Мен... мен тушунмаяпман: қандай сўнгги? - Сўнгги, энг юқори, энг катта. - Аммо, I, ахир бу бемаънилик-ку. Сонларнинг сони – чексиз экан, қайси сонни сўнгги демоқчисан? Евгений Замятин 205 - Сен қайси инқилобни сўнгги демоқчисан? Сўнгги – йўқ, инқилоблар – чексиз. Сўнгги – бу ёш болалар учун: уларни чексизлик чўчитади; улар тунда осуда ухлашлари учун... - Аммо қандай маъно – буларнинг барчасида қандай маъно бор – Валинеъмат ҳаққи, айтчи? Ҳамма бахтли бўлса, бундай қилишда қандай маъно бор? - Тасаввур қилиб кўр... Ҳа, ҳўп: шундай бўла қолсин. Кейин нима бўлади? - Кулгили! Жуда ҳам ёш болаларга ҳос савол. Уларга бир нимани айтиб берсанг – охиригача айтиб берсанг ҳам, улар барибир ҳам: кейин нима бўлади, нимага? деб сўрашади. - Болалар – ягона жасур файласуфлардир. ...ва жасур файласуфлар – шубҳасиз, болалардир. Худди шу тарзда, болалар каби, доимо: кейин нима бўлади? деб сўраш керак. - Кейин ҳеч нима бўлмайди! Гап тамом вассалом. Борлиқда - бир текисда, ҳаммаёқда – тўкилган... - Аҳа, бир текисда, ҳаммаёқда! Айнан мана шу ҳолат – энтропиядир, психологик энтропия. Наҳотки, сен, математик, фақатгина ҳароратларнинг ҳар хиллигида, иссиқлик қарама-қаршиликларида ҳаёт мавжудлигини тушунмаяпсан. Агарда бутун Коинотда бир хил иссиқликдаги – ёки бир хил совуқликдаги таналар... Уларни тушириб юбориш керак – олов, портлаш, жаҳаннам... Биз ҳам – тушуриб юборамиз. - Аммо, I, тушунсангчи, тушунсангчи: бизнинг аждодларимиз – Икки Юз Йиллик Уруш даврида – айнан шу ишни қилишганди... 206 Биз - О, улар ҳақ эди – минг бора ҳақ эди. Улар ягона хатога йўл қўйганди: вақт ўтиб, улар ўзларини – табиатда ягона бўлган – сўнгги сонлар эканликларига ишониб қ олишганди. Уларнинг хатоси – Галилейнинг хатосидир: у ер қуёш атрофида айланади деганда, ҳақ эди, бироқ у бутун қуёш тизими қандайдир марказ атрофида айланади деганда, ернинг ҳақиқий, нисбий бўлмаган, орбитаси сира ҳам қандайдир жўн айлана эмаслигини билмаганди... - Сизларчи? - Биз бўлса, сўнгги сон мавжуд эмаслигини, ҳануз биламиз. Эҳтимол, унутиб қўярмиз. Йўқ: ҳаттоки, шубҳасиз – қариганимизда, эсимиздан чиқариб қўямиз – худди ҳамма нарсанинг қариши муқаррар бўлгани каби. Ўшанда биз – иложсиз пастга – худди кузда дарахтларнинг барглари тўкилгани каби – индинга сизлар... Йўқ, йўқ, азизим, - сен эмас. Сен биз билансан-ку, сен – биз билансан! Оловланган, уюрмаланган, чақнаган – мен уни ҳеч қачон бу ҳолатда кўрмагандим – у мени ўзи билан, бутун борлиғи билан қучоқлади. Мен ғойиб бўлдим... Сўнгги сўзлар – кўзларимга тик боқиб: - Эслаб қол: ўн иккида. Мен жавоб қайтардим: - Ҳа, эсимда. Кетди. Мен – баттол, турфа овозим шовқиннинг – кўк, қ изил, яшил, оч сариқ, тўқ сариқ рангларнинг ичида – ёлғизман... Евгений Замятин 207 Ҳ а, 12 да... – бирдан юзимга ўтириб қолган аллақандай бегона, қоқиб юбориб бўлмайдиган жисмни сездим. Бирдан – кечаги тонг, Ю – ва унинг I нинг юзига бақиргани... Нега? Бу қандай бемаънилик? Тезроқ ташқарига чиқишга шошилдим – тезроқ уйга, уйга... Қ аерлардадир орқамда Девор устида учаётган қ ушларнинг қаттиқ чинқирашини эшитдим. Қаршимда бўлса, ботаётган қ уёшда – малина рангидаги кристалланган оловдан – гумбаз, ловуллаётган уйларнинг улкан палахсаси, осмонда чақмоқ каби қотиб қолган – Аккумуляторли Миноранинг шпици. Буларнинг барчасини – бу нуқсонсиз геометрик гўзалликни – мен ўз қ ўлларим билан... Наҳотки – бошқа ҳеч қандай ечим, ҳеч қ андай йўл бўлмаса? Қ андайдир аудиториум олдидан (сони эсимда йўқ). Ичкарида – курсилар уюм бўлиб ётибди; ўртада – қор каби оппоқ шишадан бўлган чойшаблар билан ёпилган стол; оқда – пушти қуёшнинг доғи. Буларнинг барида қ андайдир номаълум – шу сабабли даҳшатли – эртанги кун яширинган. Фикрлаган – кўра оладиган – инсон номаълум икслар қонуниятсизликлари ичида яшаши – ғ айритабиий. Кўзларингизни боғлаб, атрофни пайпаслаб, қ оқилиб, юришга мажбурлашганида ва сиз қаерлардадир яқинингизда – қирра борлигини, унга бир қадам қ олганини ва сиздан биргина эзилган гўшт бўлаги қ олишини билганингизда, бу ҳам айни бўлар эдими? Кутмасдан – ўзимни бошим билан пастга ташласамчи? Бу барчасига ечим бўладиган, ягона тўғри ҳ аракат бўлмайдими? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling