Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
Дунё мавжуд. Тошма. 41°.
Тонг. Шип орқали – осмон ҳар галгидек маҳкам, думалоқ, қизил ёноқли. Менимча – тепада қандайдир ноодатий тўртбурчак қуёш, турли хил рангларга бўялган ҳ айвон терисидан кийим кийиб олган одамларни, тошдан бўлган, шаффоф деворларни кўрганимда бундан камроқ ҳайрон бўлган бўлар эдим. Хўш, демак, дунё – бизнинг дунёимиз – ҳали мавжуд эмасми? Ёки бу инерция 42 холосми? Генератор аллақачон ўчирилган, тишли ғилдираклар гулдираб айланяпти – икки айланиш, уч айланиш, тўртинчисида бари тўхтаб қ олади... Сизга ҳам бу ғалати ҳолат танишми? Тунда туриб кетдингиз, зимистонда кўзингизни очдингиз ва бирдан адашиб қолганингизни ҳис қилдингиз – тезлик билан, зудлик билан атрофдаги нарсаларни пайпаслаб чиқяпсиз, қ андайдир таниш, қаттиқ – девор, чироқ, стул – нарса излаяпсиз. Худди шу тарзда мен ҳам Ягона Давлат Газетасини – тезда-тезда – “пайпаслаб чиқдим” ва мана: “Кеча ҳаммамиз узоқ кутган Ҳамфикрлик Куни бўлиб ўтди. 48-марта ўзининг собит донишмандлигини бир неча бор исбот қилган Валинеъмат якдиллик билан сайланди. Байрам, ўзларини Ягона Давлатнинг тунов куни янгиланган пойдеворининг бир қисми, бир ғишти бўлиш ҳаққидан маҳрум этган, бахт душманлари сабабчи бўлган саросимаси юзасидан ноҳуш тус олди. Ҳаммамизга аён-ки, уларнинг овозларини ҳам инобатга олиш, 42 Ташқи таъсир бўлмаса, жисмларнинг тинч ёки текис ҳаракатдаги ҳолатини сақлаш ҳусусияти Евгений Замятин 173 концерт залига тасодифан кириб қолган касал одамнинг йўталишини – улуғ, мардонавор симфониянинг бир қ исми сифатида қабул қилишдек, бемаъни бўлар эди...” О, доноларнинг доноси! Наҳотки биз, бўлганларга қ арамай, қутқарилган бўлсак? Бироқ бу соф силлогизмга қ арши нимани ишлатиш мумкин? ...ва яна икки мисра: “Бугун соат 12 да Бошқарув Бюроси, Тиббиёт Бюроси ва Қ ўриқчилар Бюросининг бирлашган кенгаши бўлиб ўтади. Яқин кунларда Давлат томонидан муҳим ҳужжат қ абул қилиниши кутилмоқда.” Йўқ, деворлар ҳануз ўз ўрнида – ана улар – мен уларни ушлаб кўришим мумкин. Ортиқ мендаги ғалати адашиб, қ аерлардадир йўқолиб қолганлик ҳисси йўқ ва мовий ранг осмонни, думалоқ қуёшни кўраётганим ҳам ҳ айратланарли ҳолат эмас; ҳамма – доимгидек – ишга кетяпти. Ҳ иёбонда шахдам қадамлар ташлаб кетаётгандим, ҳамма мендек юраётгандек туйилди. Бироқ мана чорси, бурчакка бурилиш ва кўрдим: ҳамма нимагадир бино бурчагининг олдидан юрмай буриляпти – худди бино бурчагидаги деворда бирор қувур ёрилиб, уердан сув отилиб чиққандек ва йўлакдан юриб бўлмагандек. Яна беш, ўн қадам – ва менинг устимдан ҳам совуқ сув тўкиб юборишди, мен ҳам силкиниб, йўлакдан ағдарилиб кетдим... деворда тахмиман 2 метр баландликда – тўртбурчак варақ ва унда – тушунарсиз – ям-яшил ҳ арфлар: М Е Ф И 174 Биз Пастда бўлса – букилган бел, ё ғазабдан, ё ҳаяжондан пушти тус олган қанот-қулоқлар. У, ўнг қўлини тепага кўтариб, чап қўлини – худди яраланган қанот каби – чор-ночор орқага узатиб, варақчани олиб олиш учун тепага ирғиётганди ва бунга бўйи етмай қолаётганди. Эҳтимол, ҳар бир йўловчида “Агарда мен, кўпчилик ичидан битта мен борсам, у мени бирор нимада айбдор деб ўйламасмикин ва айнан шу сабабли...” деган ҳаёл ўтган бўлса керак. Тан оламан: менда ҳам бу ўй бўлганди. Бироқ у неча марта менинг қўриқчи-фариштам бўлганини, неча марта мени қутқарганини эслаб, ботирларча унинг олдига бориб, тепага қўлимни узатиб, варақни йиртиб олдим. S ўгирилиб қаради. Унинг парма кўзлари тезлик билан мени туб-тубимгача тешди ва уердан бир нимани олиб чиқди. Сўнгра чап қошини тепага кўтариб, “Мефи” ёзуви осилиб турган деворга қараб, кўзини қисиб қўйди. Мен унинг табассумининг – не ҳайратки, ҳаттоки, қувноқ табассумининг – думчасини кўриб қолдим. Аслида ҳ айрон бўлишга ўрин йўқ. Шифокор инкубация даврининг аста-секин кўтарилаётган, толиқтирадиган ҳ ароратидан кўра тошмани ва қирқ градусли иссиқни ҳар доим афзал кўради. Мен унинг табассумининг моҳиятини англадим 43 ... Ертўлага тушиш – оёқларим остида, зиналарнинг маъсум ойнасида – яна оқ варақча: “Мефи”. Пастдаги деворда ҳ ам, скамейкада ҳам, вагон ойнасида ҳам (чамаси, қ ийшиқлигидан диққатсизлик билан, апил-тапил 43 Муаллиф қайди: тан олишим керак, унинг табассумининг асл моҳиятини ажиб ва кутилмаган ҳодисаларга бой эканлигини бир неча кунлар ўтгандан кейингина англай олдим, холос Евгений Замятин 175 ёпиштирилганга ўхшайди) – ҳар ерда ўша оппоқ, даҳшатли тошма. Сокинликда – ғилдиракларнинг, газак олган қон каби, баралла ғувиллаши. Кимнидир елкасидан ушлашди – у сесканиб кетди, қўлидаги қоғоз ўрамини ерга тушириб юборди. Чап томонимда – яна бири: газетадаги айни қ аторни қайта-қайта, қайта-қайта, қайта-қайта ўқияпти ва газета сезилар-сезилмас титраб турибди. Ҳар қаерда – ғ илдиракларда, қўлларда, газеталарда, киприкларда – юрак уриши тобора тезлашиб бораётганлигини ҳис қ иляпман ва, балки, бугун, I билан буерга тушиб қ олганимда – 39, 40, 41 градус бўлар – термометрда қора чизиқ билан белгиланган... Эллингда – олисларда кўринмас парракнинг ғинғиллаши эшитилиб турган сукунат. Дастгоҳлар шўппайиб, индамай турибди. Фақатгина кранлар эшитилар-эшитилмас овоз чиқариб, гўё оёқларининг учларида, сирпаниб, эгилиб, панжалари билан ҳавонинг қ отиб қолган кўк палахсаларини кўтариб, уларнинг ИНТЕГРАЛнинг бортдаги цистерналарига ортяпти: биз уни синов парвозига тайёрлашни бошладик. - Хўш: бир ҳафтада юклашни битирамизми? Мен бу гапларни Иккинчи Қурувчига айтгандим. Унинг юзи – мовий, нафис пушти гуллар билан безатилган, фаянс идишга ўхшайди, бироқ гулларнинг ранги бугун қ андайдир ўчиб, ўнгиб кетган кўринади. Овоз чиқариб санаяпмиз, лекин мен бирдан гапни бўлиб, оғзимни очиб турибман: гумбаз остида кран кўтарган кўк палахсага – аранг кўриниб турган оқ квадратча – қ оғозча ёпиштирилган. Бутун борлиғим титраб кетди – балки кулгудандир – ҳа, ўзим ҳам кулаётганимни эшитяпман 176 Биз (Сиз ҳ ам кулаётганингизда, кулгуингиз товушини эшитасизми?) - Йўқ, қулоқ солинг... – дедим мен. – Қадимги аэрода эканлигингизни, алтиметр 44 беш минг метр баландликни кўрсатаётганини, аэронинг бир қ аноти синиб қ олганлигини, чинкаптар каби қулаётганингизни ва қ улаб тушаётганингизда “Эртага – ўн иккидан иккигача... иккидан олтигача... олтида тушликда...” деб санаётганингизни тасаввур қилинг. Ахир, кулгули эмасми? Биз эса ҳозир – худди шу ҳолатдамиз. - Мовий гуллар қимирлаб, бақрайиб турибди. Мен шишадан бўлганимдан ва қандайдир 3-4 соатдан сўнг… 44 Баландликни ўлчаш учун мўлжалланган асбоб Евгений Замятин 177 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling