Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
Функция чегараси. Пасха
38 . Ҳ аммаëқни ўчириб ташлаш. Мен, худди мотори ортиқча даражада кўп айланаётган, машина кабиман; подшипниклар қизиб кетди, ҳадемай металл эриб, оқиб тушади ва ҳаммаси – бир ҳеч нимага айланади. Тезроқ совуқ сув, мантиқ керак. Мен пақирлаб қуйсам ҳам, мантиқ қизиб кетган подшипникларга урилганча вишиллаб, ҳавода кўз илғамас оқ пардага айланмоқда. Ҳ а, тушунарли: функциянинг асл моҳиятини аниқлаш учун – унинг чегарасини қиймат қилиб олиш керак ва, кечаги “Борлиққа қоришиб кетиш” каби маъносиз фикрлар, чегара сифатида олинса, ўлимга тенг. Негаки ўлим менинг Борлиқ билан бутунлай қоришиб кетишим демакдир. Демак, агар севгини “С” ва ўлимни “Ў” деб олсак, у ҳолда: С = Ў, яъни севги ва ўлим. Ҳ а, шундай, худди шундай. Мен айнан шу сабабли қ ўрқяпман, у билан курашяпман, буни хоҳламайман. Бироқ нега менда “мен хоҳламайман” ва “мен хоҳлайман” бир жойда жойлашган? Масаланинг даҳшатли тарафи ҳ ам шунда – мен кечаги роҳатбаҳш ўлимни истайман. Бунинг яна бир даҳшатли томони шундаки, ана энди мантиқий функция жойлаштирилган бўлсада ёки у ўз ичига ҳеч қандай ўлимни олмасада, мен барибир ҳам лабларим, қўлларим, кўкрагим, танамнинг ҳар бир миллиметри билан ўлимни истайман... 38 Яхудийларда: кўкламда ўтказиладиган диний байрам. Христианларда: Исо а.с.нинг афсонавий тирилиш хотирасига бағишланган диний байрам 162 Биз Эртага – Ҳамфикрлик Куни. Уерда, албатта, у ҳам бўлади. Уни узоқдан бўлса ҳам кўриб оламан. Узоқдан кузатиш – азобли бўлади, чунки мен унинг олдида бутун вужудим билан бўлишим керак ва бўлгим келмоқда; унинг қ ўллари, елкалари, сочлари... Аммо мен, ҳаттоки, бу оғриққа ҳам розиман. Буюк Валинеъмат! Оғриқни истамоқ нақадар бемаънилик. Ахир, оғриқли – манфий – қўшилувчилар биз бахт деб атаган нарсани қийматсизлантириб юборади-ку. Шундай экан... Ҳ еч қандай “шундай экан”ларга ўрин йўқ. Аниқ. Равшан. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling