Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
ОҚШОМДА:
Мен, Ҳамфикрлик Куни ҳақида, тахминимча, сизлар (ўқувчилар) учун фойдали бўлиши мумкин бўлган фикрлар ёзиш мақсадида, қўлёзмаларимни очдим. Ҳ амфикрлик Кунига оз қолди. Англадим: ҳозир ёза олмайман. Шамол қора қанотлари билан деразаларни тақиллаётганига ҳаммавақт диққат билан қулоқ солиб қ оляпман ёки, орқамга ўгирилиб, ниманидир кутяпман. Нимани? Билмайман. Хонамда таниш жигарранг аралаш пушти ойқулоқлар пайдо бўлганда – жуда ҳам хурсанд бўлиб кетдим, чин юракдан айтяпман. У ўтирди, тиззалари орасида йиғилиб қолган униформасининг этагини иффат билан тўғирлади, тезлик билан менга ўзининг малҳам табассумларини – ҳар бир ярамга кичик-кичик бўлаклар қўйиб – суртди ва мен ўзимни яхши, мустаҳкам ҳис қилдим. - Биласизми, бугун синфга келсам (у Болаларни Тарбиялаш Заводида ишлайди), деворда карикатура турибди. Ҳа, ҳа, ишонаверинг! Улар мени қандайдир балиқ кўринишида чизишибди. Балки, мен ростдан ҳам… - Йўқ, йўқ, қўйсангизчи, - дедим мен шоша-пиша (яқиндан қаралганда, ойқулоқларга ҳеч қандай ўхшашлик йўқ ва менинг “ойқулоқ” дейишим мутлақо ўринсиз). 146 Биз - Ҳ а, нима бўлганда ҳам – муҳим эмас. Лекин биласизми: уларнинг бу ишни қилганликлари... Мен, албатта, Қўриқчиларни чақирдим. Мен болаларни жуда ҳ ам яхши кўраман ва, энг қийин ва юксак севги – бу бағритошлик, деб ўйлайман. Тушуняпсизми? Бўлмасамчи! Бу гаплар менинг ўйларим билан айни эди. Мен, чидамай, унга 20-қайдимдан бир парча ўқиб бердим, шуердан бошлаб: “...Ўйларим секингина, аниқлик билан миямга болғадек уриляпти...” Қ арамасдан ҳ ам унинг пушти ёноқлари титраб кетаётганини сезар эдим ва улар мен томон тобора яқинлашиб бормоқда. Мана менинг қўлларимда – қ уруқшаб кетган, қаттиқ, ҳаттоки, бироз санчиқли бармоқлар. - Буни, буни менга беринг! Мен буларни фонографда ёзиб олиб, болаларни ёддан ёдлашга мажбурлайман. Бу сизнинг венераликларингизга эмас, балки бизга, бизга – бугун, эртага, индингга – керак. У ўгирилиб, паст овозда: - Эшитдингизми, айтишларича, Ҳ амфикрлик Кунида… Мен ирғиб ўрнимдан туриб кетдим: - Нима – нима дейишяпти? Ҳамфикрлик Кунида – нима бўлади экан? Шинам деворлардан асар ҳам қолмаганди. Мен ўзимни томлар устида изғиб юрган ҳайбатли шамол ва эгри ғ ира-шира булутлар томон улоқтириб юборилгандек ҳис қ илдим. Евгений Замятин 147 Ю мени елкаларимдан маҳкам, қатъиян ушлади (бироқ мен сездим: ҳаяжоним жўшқ урар экан – унинг бармоқларининг суяклари қалтирарди). - Азизим, ўтиринг, ҳ аяжонланманг. Нималар дейишмайди дейсиз... Бундан ташқари, агар истасангиз – бугун кун бўйи сизнинг олдингизда бўламан. Мактабдаги болаларимни бошқа бировга ташлаб – сиз билан қоламан, негаки сиз, азизим, сиз ҳам – боласиз ва сизга ҳам… - Йўқ, йўқ, - рад қилишни бошладим мен, - ҳеч ҳам кераги йўқ! Акс ҳолда, сиз ростдан ҳам мени қандайдир ёш бола деб ўйлашни бошлайсиз. Ўзимни ўзим... Сира ҳ ам кераги йўқ!) (Тўғрисини айтсам, бугунги кунга бошқа режаларим бор эди.) У жилмаярди; табассумнинг ўқиб бўлмас мисраларида, чамаси: “Аҳ, нақадар ўжар бола!” деб ёзилганди. Сўнгра у ўтирди. Нигоҳи пастга қараган. Қўллари билан тиззалари орасида йиғилиб қолган униформасининг этагини иффат билан тўғирлади ва бошқа мавзуда гапни бошлаб кетди: - Менимча, мен иродамни йиғиб... сиз учун... Йўқ, илтимос: мени шошилтирманг, мен ҳали… Кимнингдир ҳаётининг куз фаслида баҳор гулларидан ясалган гулчамбар бўла олиш нақадар олий шараф эканлигини ва менинг бундан бошим осмонга етиши кераклигини билиб турсамда, мен уни шошилтирмаётгандим. Туни бўйи – аллақандай қанотлар ва мен юриб, бошимни қ ўлларим билан қанотлардан беркитяпман экан. Сўнгра эса – стул. Аммо стул – бизники, ҳозирги эмас, балки 148 Биз қ адимги намуналар каби ёғочдан. Мен, худди от каби, қ адам ташлашни бошладим (ўнг олди туёқ – сўнгра чап орқа туёқ, чап олди туёқ – сўнгра ўнг орқа туёқ). Стул каравотим олдига югуриб келиб, чиқиб олди ва ёғочдан бўлган стул менга ёқяпти: ноқулай, оғритяпти. Қ изиқ: наҳотки бу туш-касаллигини даволаб, уни маъноли – балки, ҳаттоки, фойдали – қилишнинг йўли бўлмаса. Евгений Замятин 149 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling