Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Разряд. Ғоялар моддаси. Нолга тенг қоя


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Разряд. Ғоялар моддаси. Нолга тенг қоя.
Разряд – энг мос таъриф. Мана ҳозир бу электр
разряди бўлганини аниқ кўриб турибман. Сўнгги
кунларимнинг
томир
уруши
тобора
қ
уруқлашиб,
тезлашиб, кескинлашиб – қутблар яқинлашиб – боряпти –
қ
уруқ чирсиллаш – яна миллиметр: портлаш, сўнгра –
жимжитлик.
Ичимда жимлик ва бўм-бўшлик – худди, ҳамма кетиб,
уйда
ўзинг
қ
олганингда,
касал
ҳ
олатингда ётиб,
ҳ
аёлларингнинг баланд тақиллашини аниқ ва равшан
эшитаётгандек.
Эҳтимол, бу “разряд”, ваниҳоят, мени, менга азоб
берувчи, “қалбимдан” ҳалос қилгандир – ва мен қайтадан
қ
олганларимиз каби бўлдим. Ақалли, ҳозир мен О-90 ни
Кубнинг зиналарида, Газ Қўнғироқда турганини ҳеч
қ
андай азобларсиз тасаввур қила оляпман. Агарда
Операцион Залда у менинг исмимни айтса ҳам – менга
барибир:
сўнгги
онгда

мен
Валинеъматнинг
жазолантирувчи қўлини қалбдан ва ташаккур билан ўпиб
қ
ўяман. Менинг Ягона Давлат олдида шу ҳаққим бор –
жазони қабул қилиш ва мен бу ҳаққимни ҳеч кимга бериб
қ
ўймайман. Биздан, рақамлардан, ҳеч ким ўзининг ушбу
ягона – ва шу сабабли қадрли – ҳаққидан ҳеч қачон воз
кечмайди.
...Ўйларим секингина, аниқлик билан миямга болғадек
уриляпти;
сирли
аэро
мени
севимли
мавҳум
тушунчаларим томон юқорига олиб кетяпти. ...ва буерда
– энг тоза ва очиқ ҳавода – худди пневматик шина
сингари енгил тарақлаш билан – менинг “амалий ҳаққим”


138
Биз
тўғрисидаги мулоҳазаларим чил-парчин бўлди. Мен аниқ
кўриб
турибман-ки,
бу
қ
адимгиларнинг
бемаъни
хурофотларининг

уларнинг
“ҳақ”
тўғрисидаги
ғ
ояларининг – сарқити эди.
Лойдан ясалган ғоялар бор ва олтиндан ёки бизнинг
қ
имматбаҳо ойнамиздан тарашлаб ясалган ғоялар бор.
Ғ
оянинг таркибий қисмини аниқлаш учун, унга қаттиқ
таъсир қиладиган кислотадан томизиб қўйиш керак.
Шундай кислоталардан бирини қадимгилар ҳам билган:
reductio ad finem. Адашмасам, шундай аталарди. Бироқ
улар у заҳардан қўрқарди; улар мовий ҳеч нима ўрнига,
ҳ
еч бўлмаса, аллақандай, лойдан бўлган, ўйинчоқ осмонга
ҳ
ам рози эдилар. Биз бўлса – Валинеъматга шарафлар
бўлсин – катта одамлармиз ва бизга ўйинчоқлар керак
эмас.
Хўш, “ҳақ” ғоясига ушбу кислотадан томизилса... Ҳаттоки
қ
адимгиларда ҳам – каттароқ одамлар биларди: ҳақ
манбаси – куч, ҳақ – кучнинг маҳсули бўлган вазифа.
Мана – тарозининг икки палласи! Бирида – грамм,
иккинчисида – тонна, бирида – “мен”, иккинчисида –
“биз”, Ягона Давлат. Наҳотки, тушунарсиз: “меннинг”
Ягона Давлатдан оладиган қандайдир “ҳаққи” бор деб
тахмин қилиш ва грамм тоннага тенг дея фикр юритиш –
иккиси ҳам айни нарса. Бу мулоҳазага тақсимлаш
асосланади:
тоннанинг

ҳ
ақлари,
граммнинг

мажбуриятлари бор; ҳақирликдан буюликка бўлган
табиий йўл: ўзингнинг грамм эканлигингни унутиб,
ўзингни тоннанинг миллиондан бир бўлаги сифатида
ҳ
ис қилиш…
Сизлар, тўлишган, қирмизи венераликлар, сизлар, тақачи
каби дуд босгансиз, уранликлар – мен ўзимнинг мовий
сукунатимда сизларнинг ҳасратларингизни эшитяпман.
Бироқ
англасангизчи:
буюклик

оддийликдадир;


Евгений Замятин
139
тушунсангизчи:
фақатгина
арифметиканинг
тўрт
қ
оидаси
собитдир.
Тўрт
қ
оидага
асосланган
одоб-аҳлоққина – улуғвор, мустаҳкам, абадийдир. Бу –
доноликнинг энг чўққиси, бу – инсонлар асрлар давомида
– терлаб-пишиб, ўжарлик билан, хириллаб, ўрмалаб
чиқаётган – пирамида чўққиси. Ушбу чўққидан – биздаги
аждодларимизнинг маданиятсизлигидан қолиб кетган,
чувалчанглар каби ғимирлаётган нимадир бор тубдан –
ушбу чўққидан: ғайриқонуний она – О-90 ҳам, қотил,
Ягона Давлат шаънига шеър билан путур еткизмоқчи
бўлган ўша тентак ҳам бир хил кўринади; уларнинг
хотимаси ҳам бир – бевақт ўлим. Бу – тонгнинг дўлвар
нурлари билан ёритилган, тош-уй одамлари орзу қилган,
илоҳий адолатдир: уларнинг “Худоси” – муқаддас
Черковга лаънатлар бўлсин – буни қотиллик каби
қ
ораларди.
Сизлар, уранликлар – қадимги испанлар каби, гулхан
ёқишга уста бўлган, қорачадан келган, қаҳри қаттиқ
мавжудотлар – сассизсиз, тахминимча, сизлар – мен билан
ҳ
амфикрсизлар. Аммо мен: пушти венераликлар –
қ
ийноқлар, қатллар ва бадавий даврларга қайтиш
тўғрисида – бир нималар деяётганларини эшитяпман.
Азизларим: сизга ачиняпман – сиз файласуфона,
математик тарзда фикрлашга қодир эмассиз.
Инсоният тарихи – худди аэро каби – доирасимон
ҳ
аракатлар билан юқорига чиқяпти. Доиралар турлича –
олтин ранг, тўқ-қизил, бироқ уларнинг барчаси бир хил
тарзда 360 градусга бўлинган. Нолдан – юксак қийматлар
сари: 10, 20, 200, 360 градус – ва яна нол. Ҳа, биз нолга
қ
айтдик

ҳ
а.
Лекин
менинг
математик тарзда
ишлайдиган ақлим учун: нол – мутлақ бошқа, янги
қ
иймат
эканлиги
аниқ.
Биз
нолдан ўнга қараб
ҳ
аракатландик – ва нолга чап томондан қайтиб келдик,


140
Биз
шунинг учун: плюснинг ўрнига нол – бизда минус нол.
Тушуняпсизми?
Бу Нол менга қандайдир камгап, улкан, тор, пичоқ каби
ўткир, қоя бўлиб кўринади. Биз баттол, шафқатсиз
қ
оронғуликда, Нол Қоясининг тунгги қора томонидан,
нафас чиқармай, жўнаб кетдик. Асрлар давомида – биз,
Колумблар, сузиб-сузиб, бутун Ерюзини айланиб чиқдик
ва, ваниҳоят, ура! Ҳамма мачталарга – мушаклар:
қ
аршимизда – Нол Қоясининг, аввал номаълум бўлган,
Ягона Давлатнинг қутб шуълаларидан мунаввар бўлган
зангори палахса; камалак, қуёш – юзлаб қуёшлар,
миллиардлаб камалаклар – нурлари тушган, бошқа
томони…
Нол Қоянинг бошқа томони ва бизни фақатгина
пичоқнинг қалинлигига тенг масофа айириб турган
бўлса, нима бўлибди? Пичоқ – инсон томонидан
яратилган барча ихтиролар ичида энг мустаҳками, энг
боқийси ва энг зўридир. Пичоқ – бош оладиган жоди эди,
пичоқ – барча тугунларни ечишнинг ҳарёқлама зўр
йўлидир ва пичоқнинг тиғидан парадокслар
34
йўли ўтган
– қўрқмас ақлга лойиқ бўлган ягона йўл.
34
Умум томонидан қабул қилинган фикрларга, илмий қоидаларга мос
келмайдиган, шунингдек, соғлом ақлга зид фикр


Евгений Замятин
141
Й
ИГИРМА БИРИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling