Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Учинчи тартибли чексиз кичик миқдор


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Учинчи тартибли чексиз кичик миқдор.
Зимдан. Панжара бўйлаб.
У ерда, хира чироқларнинг титраётган нуқтали
чизиқлари тушиб турган даҳлизда... ёки йўқ, йўқ – у ерда
эмас: кечроқ, биз у билан Қадимги Уйнинг қандайдир
ташландиқ бурчагида бўлганимизда, - у: “индинга” деди.
Бу “индинга” – бугун ва атрофимдаги ҳаммаёқ –
қ
анотларда учяпти, кун – учяпти, бизнинг ИНТЕГРАЛ
ҳ
ам қанотга эга бўлди: унинг мотори ўрнатилди ва бугун
уни шунчаки синаб кўрдик. Нақадар буюк, азим ўқ
отилишлари, уларнинг ҳар бири мен учун – унинг,
ягонамнинг шарафи учун отилган мушаклардир.
Биринчи учишда (=отилишда) ИНТЕГРАЛ моторининг
тагида бизнинг эллингимиздан бўлган ўнга яқин сонлар
анқайиб
қ
олиб
кетибди

улардан
қ
оракуя
ва
майда-майда ушоқлардан бошқа ҳеч нима қолмади.
Қ
айдларимда фаҳр билан ёза оламан-ки, бу ҳолатдан
бизнинг
ишлаш
маромимиз
бир
сонияга
ҳ
ам
секинлашмади, ҳеч ким сесканиб ҳам кетмади: биз ҳам,
бизнинг дастгоҳларимиз ҳам – ўзининг бир текисдаги,
айлана
ҳ
аракатларини
ўша-ўша
аниқлик
билан
бажаришда давом этарди, худди ҳеч нима бўлмагандек.
Ўн нафар рақам – улар Ягона Давлатнинг юз
миллионлардан
ташқил
топган
аҳолисининг
бир
қ
исмигина, холос, амалий ҳисобда эса – улар учинчи
тартибли
чексиз
кичик
миқдордир.
Арифметик
саводсизликдан
иборат
ачиниш
биргина
қ
адимги
одамларга таниш бўлган: биз учун у кулгили.


130
Биз
Кеча аллақандай аҳамиятсиз кулранг доғ, аллақандай
сиёҳ доғи тўғрисида бош қотирганимдан – ва, ҳаттоки,
уни қоғозларда қайд қилганимдан – ўзимнинг кулгим
келяпти. Бу – худди олмос каби қаттиқ – бизнинг
деворларимиз сингари бўлиши керак бўлган юзанинг
“юмшаб кетиши” каби ҳолатдир.
Кечки соат тўрт бўлди. Қўшимча сайрга чиқмадим: ким
билсин, балки у айнан ҳозир, атроф қуёш нурлари остида
ловуллаётган пайтда…
Мен уйда деярли ўзимман. Қуёш нурларига тўйинган
деворлар орасидан – мен ўнгни, чапни, пастни
узоқларгача
кўряпман

гўё
ҳ
авода
учаётган,
бир-бирининг ойнадаги аксини акс эттирувчи бўм-бўш
хоналар. Фақатгина қуёш нури билан бироз чизилган,
кўкимтир зинапоя бўйлаб тепага ингичка, кулранг шарпа
судралиб чиқяпти. Ана унинг қадамларининг товушлари
ҳ
ам эшитиляпти – ва мен эшик орасидан кўряпман – мен
ҳ
ис қиляпман: менга табассум малҳами суртилган – ва
сўнгра тўхтамай, бошқа зинапоядан – пастга...
Рақам урадиган машинанинг шиқирлаши. Мен бутун
вужудим билан ингичка оқ тешик томон отилдим – ва... ва
менга нотаниш бўлган қандайдир рақам (ундош ҳарфли).
Лифт, чўзиқ овоз чиқариб
ёпилди. Қаршимда –
пала-партиш, чаккага бостирилган манглай, кўзлари
бўлса... жуда ҳам ғалати таассурот: худди ўша ердан,
зимдан, кўзларини остидан гапиргандек.
-
Сизга ундан хат бор... (зимдан, шийпон остидан). У
сиздан илтимос қилди, албатта – барчасини хатда
ёзилгани каби.
Зимдан, шийпон остидан – атрофда. Ҳа, ҳеч ким йўқ,
қ
ани, бўла қолсангчи!


Евгений Замятин
131
У, атрофга яна бир бор назар ташлаб, қўлимга конвертни
ушлатиб, кетди. Мен ёлғиз қолдим.
Йўқ, ёлғиз эмас: конвертдан – пушти чипта ва бироз
сезилиб турган – унинг ҳиди. Хатнинг муаллифи у эди, у
келади, менинг олдимга келади. Тезроқ – бунга бутунлай
ишонишим учун, хатни ўз кўзларим билан ўқиб
чиқишим керак…
Нима? Бўлиши мумкин эмас! Мен яна бир бор ўқияпман
– айрим қаторларни қолдириб кетиб ўқияпман:
“Чипта... ва, албатта, пардаларни тушириб қўйинг, худди
мен сизнинг олдингизга ростдан келгандек... Мени
сизнинг олдингизда деб ўйлашлари, мен учун... қаттиқ,
қ
аттиқ афсусдаман...”
Хатни – майдалаб ташладим. Кўзгуда бир сонияга –
менинг чимирилиб кетган, синган қошларим кўзга
ташланди. Мен чиптани, худди унинг хати каби –
-
У сиздан илтимос қилди, албатта – барчасини хатда
ёзилгани каби.
Қ
ўлларим ҳолсизланиб, бўшашиб кетди. Чипта ерга
тушиб кетди. У менинг ўзлигимдан қудратлироқ ва мен,
чамаси, у айтгандек қиламан. Бироқ... бироқ, билмайман:
кўрамиз – кечгача ҳали анча вақт бор... Чипта стол устида
турибди.
Кўзгуда бир сонияга – менинг чимирилиб кетган, синган
қ
ошларим. Нега бугунга ҳам шифокор гувоҳномасини
ёздириб олмаганман: сайрга чиқиб, Зумрад Девор
атрофида тўхтовсиз юрсам – ва сўнгра каравотимга
ўзимни ташласам – тубга... Мен эса – 13-аудиториумга
боришим керак; мен ўзимни - икки соат қимирламасдан...


132
Биз
керак бўлганда бақириб, оёқларимни тапиллатиши учун
– бир жойга маҳкам михлаб қўйишим керак.
Маъруза. Ялтираётган ускунадан – одатдагидек, темир
эмас, балки қандайдир юмшоқ, пахмоқ, йўсин овоз
чиқаётгани – жуда ҳам ғалати. Аёл овози – у менга, худди
қ
ачонлардир яшаб ўтган кичкина – илгак каби букчайиб
кетган кампир овозидек – Қадимги Уйда яшайдиган,
масалан – туйилди.
Қ
адимги Уй... ва яна барчаси бир зумда – фаввора
сингари – пастдан ва мен ўзимни, бор кучимни ишлатиб,
бутун аудиториумни қичқиришим тўфонида чўктириб
юбормаслик учун, бир жойга маҳкам михлашим керак.
Юмшоқ, пахмоқ сўзлар – менинг ич-ичимдан ўтяпти ва
биргина: болалар, бола етиштириш каби мавзулар билан
боғлиқ нарсалар ёдимда қоляпти. Мен – худди
фотоплёнка каби – қандайдир нотаниш, бегона, маъносиз
аниқлик билан ҳамма нарсани ўзимга босиб оляпман:
олтин ўроқ – радиокарнайдаги шуъла; унинг остида –
болакай, жонли тасвир – юракка интиляпти; оғзига
зиғирдай бўлган униформанинг этаги тиқилган; маҳкам
мушт қилинган қўлчалар, катта (аниқроғи, жуда ҳам
кичкина) бармоқ муштнинг ичида қисилган – билагида
сезилар-сезилмас дўмбоқ бурмача. Худди фотоплёнка
каби – мен ўзимга ҳаммаёқни босиб оляпман: мана яланг
оёқ – четдан осилтирилди, пушти бармоқлар ҳавода қадам
ташлаяпти – мана ҳозир, ҳозир полга –
...ва – аёл қичқириғи, саҳна томон ўзининг шаффоф
қ
анотларини қоқиб, аёл рақам, болакайни қўлига олди –
лаблари билан – унинг билагидаги дўмбоқ бурмачага,
стол ўртасига болани суриб, саҳнадан тушяпти. Менда
босилиб боряпти: пушти – шохчалари қуйига – оғизнинг
яримойи,
чеккасигача
лиммо-лим
тўлган
кўк
ликоп-кўзлар. Бу – О. Мен, худди қандайдир аниқ


Евгений Замятин
133
формулани
ўқиётгандек

бирдан ушбу жиндек
тасодифнинг
заруратини,
муқаррарлигини
ҳ
ис
қ
иляпман.
У мендан бироз орқага, чап тарафга ўтирди. Мен
ўгирилдим: у стол устидаги болакайдан итоат билан
кўзларини олди – менга, менда ва қайтадан: у, мен ва
саҳнадаги стол – уч нуқта ва бу нуқталар орасидан – ҳануз
аниқ бўлмаган, четлаб қутилиб бўлмайдиган қандайдир
ҳ
одисаларнинг тасвир чизиқлари чизилган.
Уйга – яшил, ғира-шира тушган, чироқлар ёқилган кўча
бўйлаб. Мен эшитар эдим: бутун вужуд – соатдек –
чиқиллаяпти. Мендаги соат миллари – ҳозир қанақадир
сонга силжийди, мен эса, ортга қайтариб бўлмас,
бирнима қиламан. Унга – кимдир уни меникида деб
ўйлаши – керак экан. Менга эса у керак ва менинг унинг
“шундай қилиш кераги” билан ҳеч қандай ишим йўқ.
Мен бегона парда бўлгим келмаяпти – келмаяпти,
вассалом.
Орқадан – таниш, кўлмаклардан шап этиб юргандек
юрадиган, қадам ташлаш. Мен ўгирилмадим, биламан: S.
Менинг орқамдан эшиккача боради – ва сўнгра,
шубҳасиз, пастда, йўлакда, тепадан, менинг хонамдан –
уерда кимнингдир жиноятини беркитиш учун пардалар
тушмагунча – кўзини узмай туради…
У, Қўриқчи-Фаришта, нуқта қўйди. Мен қарор қабул
қ
илдим: йўқ. Мен қарор қабул қилдим.
Хонамга чиқиб, чироқни ёққанимда – кўзларимга
ишонмадим: менинг столим олдида О турарди. Ёки,
тўғрироғи, - осилиб турарди: худди бўм-бўш, ечилган
кўйлак каби осилиб турарди – унинг кўйлаги остида гўё
ҳ
еч нима йўқ эди, ҳеч қандай пружина, пружинасиз
қ
ўллар, оёқлар, овоз.


134
Биз
-
Мен

хатим
ҳ
ақида.
Олдингизми
уни?
Олдингизми? Жавобини билишим керак, билишим керак
– бугуноқ.
Мен елкамни қисдим. Мен роҳат билан – худди барча
нарсанинг айбдори у бўлгандек – унинг кўм-кўк,
лиммо-лим тўлган кўзларига қарардим ва жавоб беришга
шошилмасдим. Роҳат билан унга найза сўзларимни
бирма-бир суқиб:
-
Жавоб? Хўш... Ҳақсиз. Шубҳасиз. Барча нарсада.
-
Демак... (титроқ табассум билан беркитилган,
бироқ мен кўряпман.) Жуда яхши бўлибди! Мен ҳозир –
ҳ
озир кетаман.
...ва стол устида осилиб турарди. Ерга қараган кўзлар,
оёқлар, қўллар. Столда унинг мижиғланган чиптаси ҳануз
ётибди. Мен тезлик билан – “Биз” – деб номланган
қ
ўлёзмамни очдим ва унинг саҳифалари билан чиптани
беркитиб қўйдим (эҳтимол, уни О дан эмас, балки
ўзимдан беркитгандирман).
-
Мана – тинмай ёзяпман. Бир юз етмиш саҳифани
ёзиб қўйибман... Баъзида шу қадар ғайриоддий нарсалар
содир бўлади-ки...
Овоз – овоз шарпаси:
-
Ёдингиздами...
мен
сизга
ўшанда,
еттинчи
саҳифада... Мен ўшанда унга кўз ёшимни оқизгандим – ва
сиз…
Кўк ликопчалар – чеккаларидан сассиз, томчилар унинг
юзлари бўйлаб, пастга қараб тезлик билан оқишни
бошлади:


Евгений Замятин
135
-
Чидай олмайман, мен ҳозир кетаман... мен қайтиб
ҳ
еч қачон, ҳа, майли. Биргина истагим бор – мен сиздан
фарзанд кўришим керак – болани менга қолдиринг ва
мен кетаман, кетаман!
Мен кўриб тургандим: унинг бутун вужуди униформаси
остида титрарди ва ҳис қилардим: мен ҳам ҳозир –
Қ
ўлларимни орқага қилиб:
-
Нима?
Валинеъматнинг
Машинасини
истаб
қ
олдингизми? – дедим.
Менга – тўғон устидан – сўзлар ёғдирилишни бошлади:
-
Майли! Ахир мен ҳис қиламан-ку – уни ўзимда,
ичимда ҳис қиламан-ку. Бир неча кун бўлса ҳам... Бир
бора – бир бора унинг мана бу еридаги – анави ерда,
столда ўтирган болакайникига ўхшаш – бурмачасини
кўриш. Бир кун!
Уч нуқта: у, мен – ва стол устида ўтирган, қўлларини
мушт қилиб олган боланинг билагидаги бурмача…
Болалигимда, эсимда, аккумуляторли минорага олиб
бордилар. Мен эг чўққидаги оралиқда шишадан бўлган
панжарадан эгилиб ўтдим, пастда – нуқта-одамлар ва
юрагим ширали урди: “Балки?” Ўшанда мен тутқичларни
маҳкамроқ ушлаб олгандим, энди бўлса – пастга
сакрадим.
-
Демак, сизда хоҳиш бор? Билиб туриб ҳам...
Ёпиқ – гўё қуёш юзига ёпилган – кўзлар. Ялтираётган нам
табассум.
-
Ҳ
а, ҳа! Хоҳлайман!


136
Биз
Қ
ўлёзмаларим остидан чиптани – унинг чиптасини –
чиқардим ва пастга, назоратчи олдига югуриб тушиб
кетдим. О-90 менинг қўлимдан ушлаб олиб, нимадир деб
бақирди, бироқ нима деганини – мен қайтганимдагина
тушундим.
У ётоғимнинг чеккасида, қўлларини тиззаларига қўйиб,
ўтирарди.
-
Бу... бу унинг чиптасими?
-
Нима фарқи бор. Ҳа – унинг, ҳа.
Нимадир
қ
ирсиллади.
Ҳ
ойнаҳой

О
шунчаки
қ
имирлаган бўлса керак. У, қўлларини тиззаларига
қ
ўйиб, индамай ўтирарди.
-
Хўш? Тезроқ... – мен унинг қўлини қўполлик билан
сиқдим ва унинг билагида – болакайнинг дўмбоқ
бурмачаси бор жойда – қизил доғлар (эртага кўкариб
чиқади) пайдо бўлди.
Бу – сўнггиси. Ундан кейин – тугмача босилади, фикрлар
ўчади, қоронғулик, учқунлар – ва мен тўсиқлар орасидан
пастга...


Евгений Замятин
137
Й
ИГИРМАНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling