Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
76

Ўртабоши кафтига тош бекитади. Иштирокчилар 
эса тош қайси кафтга беркитилганини топиши керак. 
Ким уни топса ўйинни бошлайди. 
– Қани болалар, аввал ер олар учун айлана чизамиз, 
– дейди у. 
Болалар қўлларига тош олиб кенг қилиб айлана 
чизадилар. Ўртабоши айлананинг ўртасидан чизиқ тор- 
тади.
Ўртабоши қўлига тош бекитади. Ким уни топса
ўша одам ўйин бошлайди. 
– Кафтимдаги тошни Абдуазиз топди. Демак, 
ўйинни у бошлайди, – деб эълон қилади ўртабоши.
Абдуазиз оёқларини кериб олиб, айлананинг чизи- 
ғини босмасдан, қаддини тик тутганча ўйинга чоғла- 
нади. 
– Паккичам учди, айланани қучди, – деб шеър 
айтганча кичкина пичоқчасини айлананинг ўзи истаган 
жойига отади.
Шарт шуки, паккича ерга қадалиши керак. Агар 
қадалмаса, иккинчи бола ана шу тартибда ўйинни давом 
эттиради. Айтайлик, Абдуазизнинг паккичаси ерга 
қадалди. Шунда ўртабоши назорати остида Абдуазиз 
айланани пичоқча қадалган йўналиши бўйлаб иккига 
бўлади. Бўлиш чоғида Абдуазиз айлананинг чизиғини 
босмаслиги, унинг ичига кирмаслиги керак. Ер бўлин- 
гач Абдуазиз ўзининг белгиланган ҳудудига кириб 
олишга ҳаққи бор. 
– Бўлинган айлананинг катта қисми Абдуазизники. 
Энди ўйинни Ботир давом эттиради, – дейди ўртабоши. 
Иккинчи бола Ботир ҳам оёқларини кериб олганча 
паккичасини юқоридан пастга қаратиб қадайди. Унинг 
пичоғи қаерга санчилса, ўртабоши йўналиш бўйлаб 
чизиқ тортади. Пичоқча нотўғри қадалган бўлса, ўз-
ўзидан Ботирнинг ҳудуди кичрайиб қолади. Ўйин токи 
икки иштирокчидан биттасининг ери бир оёқда туриб 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
77

бўлмайдиган даражага етгунча давом этади. Гоҳида 
болалар: 
–Бир оёқда бўлса ҳам ўйнайман, – дейдилар.
Шундай ҳолатда ўртабоши ва ерини кенгайтириб 
олган бола бир қарорга келадилар. Улар рози бўлсалар 
ҳудуди камайиб кетган бола ўйинни давом эттиради. 
Мабодо ўртабоши ва ғолиб бола бунга рози бўлмасалар 
мағлуб бола уларни опичлаб айлантиради. 
Ўйин болаларда қаддини тик тутиш, мўлжални 
аниқ олиш, ғалаба учун интилишни шакллантиради.
Елкада кураш 
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани
Исковат қишлоғидан ёзиб олинди. 
 
Ўйинда тўққизта бола иштирок этади. Улардан бири 
ўртабоши. Қолган болалар икки гуруҳга бўлинади. 
Ўртабоши ҳар икки гуруҳнинг сардорини ёнига чақи- 
риб бирор бир топишмоқ айтади. Масалан, 
– Бир қушим бор ажабгина, думлари гажаккина, – 
дейди ўртабоши. 
Топишмоқнинг жавобини қайси гуруҳ сардори топ- 
са, ана шу гуруҳ ўйинни бошлайди. Яъни гуруҳ сардор- 
ларининг кузатуви остида жисмоний бақувват болалар 
гуруҳ учун улов, бошқалар эса суворий бўладилар. Ҳар 
икки гуруҳнинг “суворий”лари “улов”ларига миниб 
олади. 
– Қани бошланглар, – дейди ўртабоши.
Ҳар икки гуруҳнинг аъзолари майдонга тушади. 
“Суворий”лар ўз “улов”ларида рақиб жамоа билан елкада 
курашга киришади. Яъни рақиб жамоа “суворий”сини 
елкаси билан туртиб “улов”дан йиқитишга ҳаракат 
қилади. Қайсики бола “улов”дан йиқилиб тушса, ўйин- 
дан четлашади. Демак, бир вақтнинг ўзида иккита бола 
ўйиндан чиқади. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling