Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
74

– Қорамол шохидан фойдаланамиз. Фақат буни ҳеч 
кимга айтманглар, – тайинлайди “эгарчи”. 
Суҳбат тугагач “чавандоз” кириб келади: 
– Қани “уста”, эгар тайёрми? 
– Албатта. Биз сўзимизнинг устидан чиқамиз, – 
“эгарчи” шундай деб “чавандоз”га эгарни тутади. 
“Чавандоз” “эгар”ни кўриб суюниб кетади: 
– Яшанг уста. Ҳаммаси мен айтгандай бўлдими? 
– Худди шундай. 
“Чавандоз” “уста”га эгарнинг ҳақини тўлайди: 
– Эгар мустаҳкам бўлса сизникига кўп “чавандоз” 
дўстларимни олиб келаман, – дейди у. 
– Бемалол, биз шу ердамиз, – “эгарчи” қўлини 
қовуштирганча “чавандоз”ни кузатади. 
“Чавандоз” кетгач ота-болалар қаҳ-қаҳ уриб кула- 
дилар: 
– Мана бопладик. Кўрдингларми, ўғилларим алда- 
ганимизни “чавандоз” билмади, биз эса пулли бўлдик, 
– хурсанд бўлади “эгарчи”. 
Улар хурсанд бўлиб ўйинга тушадилар. Шу пайт 
бирдан қўлида ёғоч бўлакларини кўтариб “чавандоз” 
кириб келади: 
– Қани, “эгарчи”? Ҳали сенларми, мени алдай- 
диган? – у важоҳат билан “эгарчи”га ташланади. 
– Нима бўлди? Нима шовқин? – “эгарчи” ўзини 
хотиржам тутишга ҳаракат қилади. 
– Кўпкарида эгар тўртга бўлиниб кетиб, шарманда 
бўлдим. Сенлар тут ёғочидан тайёрламабсан, молнинг 
қуритилган пайини сепмабсан. Олқор шохи деганинг 
ҳам қорамолнинг шохи экан. Тўхта дейман, – “чаван- 
доз” “эгарчи” ва унинг “ўғил”ларини қувлайди. 
Улар қочадилар. Ниҳоят “чавандоз” уларни тутиб 
олиб жазолайди. “Эгарчи” бошқа эгар ясаб беришга 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
75

ваъда беради. Ва “чавандоз”ни елкасида миндириб 
сайр қилдиради. 
Бу ўйин воқеабанд ўйиндир. Унинг мазмун-моҳияти 
алдаш, ёлғон гапнинг умри қисқалигини изоҳлаш. Ва 
ишга виждонан ёндашмаган ҳунарманднинг ҳоли вой 
бўлишини таъкидлашдир. Ўйин иштирокчилари эса 
барча образларни артистона маҳорат билан ижро 
этадилар. Демак, бу ўйин болаларда тўғрисўз, ҳалол 
бўлишни тарбиялабгина қолмай, санъатга бўлган меҳр- 
ни ҳам юксалтиради. Яна шуниси муҳимки, уни 
бемалол ота ва болалар ўйнаса бўлади. 
Хўрозлар жанги 
Тошкент шаҳридан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда уч нафар бола иштирок этади. Улардан 
бири ўртабоши. Қолган иккитаси эса жангчи хўрозлар. 
Ўйин учун айлана чизилади. Иккита “жангчи хўроз” 
айлана ичига кириб, бир оёқда ҳаккалаб бир-бирларини 
елкалари билан туртадилар. Ўйин давомида болалар 
гўёки жангари хўрозлардек товуш чиқарадилар. Рақибга 
томон бўйниларини чўзиб қичқирадилар. Қайси бола 
жисмонан бақувват бўлса рақибини айланадан туртиб 
чиқариб юборади. 
Бу ўйинда ғирромликка йўл қўйиб бўлмайди. Ўйин- 
боши буни назорат қилиб туради. 
Ер олар 
Қарши шаҳридаги Ҳарамжўй қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйин айнан баҳор пайтлари ўйналади. Унда бир 
вақтнинг ўзида учта ўғил бола иштирок этади. Улардан 
бири ўртабоши. У ўйин чоғида ҳалолликни назорат 
қилиб туради. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling