Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
89

ўтирган болалар гуруҳига кириб олади. Бунда “мушук” 
образидаги бола ўйиндан чиқади. Мабодо “мушук” 
кучли ва чаққон бўлса, уни тутиб олади. Бундай ҳолат- 
да сичқон образидаги бола ўйиндан чиқади.
Демак, улардан биттаси қолди. У айлана бўлиб 
ўтирган болалар ичидан танлайди. Қочиш ва қувлаш 
ана шу тариқа барча болалар билан кечади. 
Бу ўйинни эрталабдан кечгача ўйнаса бўлади. У 
болаларда тезкорлик, чаққонликни оширади, уларнинг 
кучига куч қўшилишига сабабчи бўлади. 
Қозон қоровул 
Тошкент шаҳаридаги Файзиобод маҳалласидан
ёзиб олинди. 
Бу ўйинда саккиз нафар бола иштирок этади. 
Иштирокчиларнинг келишувига кўра улардан иккитаси 
жамоа сардорлари этиб белгиланади. Икки сардор 
иштирокчилардан четроққа чиқиб ўзларига сўз танлаб 
оладилар. Айтайлик, бир сардор ўзига “гилос” сўзини, 
иккинчиси “олма” сўзини танлади. 
Шундан сўнг улар болалар олдига келиб: 
– Қани бир айланиб келинглар. Кимга гилос, кимга 
олма? – деб топшириқ берадилар. 
Олти нафар иштирокчи иккитадан бўлиб айланиб 
келади. Ана шу айланиб келиш чоғида қай бири олма, 
қай бири гилос сўзини танлашини келишиб оладилар. 
Шундан сўнг иштирокчилардан иккитаси, айтайлик 
Бахтиёр билан Беҳзод сардорлар олдига келади. 
– Кимга олма, кимга гилос? – сўрайди сардорлар. 
Беҳзод: 
– Менга олма, – дейди. 
Сардорлардан қай бири “олма” сўзини танлаб олган 
бўлса, Беҳзод ўша томонга ўтади. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
90

Бахтиёр: 
– Менга гилос, – дейди. 
Ўз навбатида Бахтиёр қайси сардор “гилос” сўзини 
танлаган бўлса, ўша томонга ўтади. Ана шу тариқа 
жамоалар шакллантирилади. Шундан сўнг икки жамоа 
ўртадан чизиқ тортади. Ва бир-бирини огоҳлантирган 
ҳолда саккиз нафар иштирокчининг ҳар бири рақиб 
жамоадан қўшимча куч тортиб олишни бошлайди. Ҳар 
икки томон ҳам бутун қувватини ишга солиб рўпара- 
сида турган рақиб жамоа аъзосини ўзи томонга тортиб 
олишга интилади. Ким кучсиз, ожиз бўлса чизиқнинг 
нариги томонига тортиб олинади. Бундай ҳолатда 
қайси жамоада бешта, иккинчисида учта иштирокчи 
ҳам бўлиб қолиши мумкин. Гоҳо эса ҳар икки жамоада 
тўрттадан иштирокчи қолиши ҳам мумкин. 
Бу куч синашиш тугагач эни икки метр, узунлиги 
ҳам икки метр келадиган бурчак чизадилар. Тўғри 
тўртбурчакнинг чап томондаги биринчи қирраси Бах- 
тиёрга, ўнг томондаги иккинчиси қирраси Беҳзодга 
тегишли деб белгиланади. Ана шу қирра чеккасига 
айлана чизилиб, уни рамзий маънода “қозон” деб атай- 
дилар. Ҳар икки жамоа рақиб томоннинг ҳудуди 
саналган айлана, яъни “қозон”га кириб олишга инти- 
лади. Бу осон эмас. Рақиб жамоа бир вақтнинг ўзида 
ҳам ўз “қозон”ини ҳимоя қилади, ҳам бирор аъзосини 
нариги томон айланасини ишғол қилишга интилади. 
Ўйин давомида икки жамоа ҳам ўз рақибини айла- 
надан суриб чиқаришга ҳаракат қилади. Ана шу пайт 
болаларнинг жисмоний кучи тўқнашади. 
Қайси жамоа аъзоси рақиб “қозон”ига оёқ босиб 
“қозон” деб қичқирса, ўша томон ғолиб бўлади. Ўйин 
болаларнинг жисмоний қуввати ошишга хизмат қилади. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling