Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
93

–Ўйинни ким бошлашини белгилаб оламиз. Мана 
мен кафтларимга тош бекитаман. Уни қайси гуруҳ 
топса, ўша томон ўйинни бошлайди, – дейди. 
Ўйинбоши кафтидаги тошни иккала гуруҳ сардор- 
лари топишга ҳаракат қиладилар. Уларнинг қайси 
топса, ўйинни ўша томон бошлайди. 
Ўйин шартларини қизларнинг ўзлари ўйлаб топади- 
лар. “Тандир”, “куви”, “уй”, “кўприк”, “девор”, “қай- 
чи”, “тошбақа” шартларида ерга ташланган тошларни 
айнан шартга ҳамоҳанг илиб олиш керак. Яъни битта 
тош ўнг қўл бармоқларида илиб олинади. Чап қўл 
бармоқлари орқали эса тандир, куви, уй, кўприк, девор, 
қайчи, тошбақага ўхшаш шакл ясалади. Ўнг қўл бар- 
моқлари орқали ана шу шаклга ягона тош ташланади. 
Мабодо иштирокчи шартни бажара олмаса мағлуб 
бўлади. 
Ўйинни бошлаган қизга дугоналари: 
– Қизларсора, энди куви, – дейди. 
Қиз чап қўли жимжилоғини ерга қўйиб, бош бар- 
моқ ва кўрсаткич бармоғини бир-бирига туташтириб 
куви шаклига келтиради. Ва “куви” ичига ягона тошни 
туширади. Ана шу тариқа то қизнинг ўнг қўлидаги тош 
тушиб кетмагунча ёки айтилган шартни бажара олмай 
қолгунча ўйнайверади. Шунда қизга рақиб жамоа 
қизлари шарт айтадилар. Масалан: 
– Бизга қўшиқ айтиб беринг, – дейишади. 
– Майли, фақат менга жўр бўлинглар, – дейди қиз. 
Барча қизлар биргалашиб қўшиқ айтадилар: 
Тариқ кўкдан бўзаси, 
Жуда ширин мазаси, 
Олтин тупроқ косасиё 
Тилла гулдан кўзаси. 
Шундан сўнг кейинги жамоадан бирорта қиз ўйин 
бошлайди. Агар у ҳам ютқизса, яна шарт бўйича бирга- 
лашиб қўшиқ айтадилар: 


Гулжаҳон Мардонова 
~
94

Баҳор келди ёз келди, 
Турна келди, ғоз келди. 
Олма, ўрик гуллади, 
Говмушимиз туллади. 
Туллагани бўлди соз, 
Тўпни ўйнаб кўнгил ёз... 
Шуниси 
аҳамиятлики, 
республикамиз 
вилоятларида ўйиннинг тартибида айтарли фарқ йўқ. 
Балки қизлар ўз ижодкорлиги боис унга янгидан-янги 
шартларни киритиб борадилар.
“Ҳаппак” олтита тош воситасида ўйналади. Ўнг 
қўлдаги битта бошқарувчи тош қолган бешта шери- 
гини битта-биттадан “қўрғон”га қамайди. Қўрғон – чап 
қўл бармоқлари ёрдамида ҳосил бўлади. 
Аҳамият беринг, “Ҳаппак”да эпчиллик, чаққонлик- 
ларини намойиш этадилар. Ҳар бир бармоқ орасига 
биттадан тош жойлаштирилади. Вазифа бажарилгач 
ўйин сакратиш, қамаш каби турли шартлар бўйича 
давом этади. Ўйин сизнинг руҳий жиҳатдан хотиржам, 
босиқ бўлишингизга ёрдам беради. Ўйин давомида 
қизлар қўшиқлар ҳам ижро этадилар. 
Сополтош 
Тошкент шаҳридан ёзиб олинди. 
Бу ўйинни ўғил ва қиз болалар аралаш ўйнаса ҳам 
бўлади. Унда ўртабоши ва бешта иштирокчи бўлади. 
Ўйинда асосий восита тошлардир. Ўртабоши тош билан 
доира чизади. Доиранинг ўртасига еттита силлиқ тош- 
лар устма-уст қўйилади. Онабоши доирадан етти қадам 
ташлаб, ўша жойга чўп ташлаб қўяди. 
Ўйинни ким бошлаши мана бу шеър айтиш билан 
аниқланади. Онабоши: 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling